Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 97 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БЕШАРИҚДА ПАРРАНДАЧИЛИК ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ: “КУЛОЛОБОД” МФЙНИНГ “ЎСИШ НУҚТАСИ” БЕЛГИЛАНДИ

×

 2022-01-23 09:12:26    50

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров шаҳар-туманларда бўлиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишмоқда. Хусусан, навбатдаги манзил Бешариқ тумани бўлди.

Дастлаб “Водий наслли парранда” фермер хўжалиги раҳбари, тадбиркор Боҳиржон Турдалиев томонидан Ватан МФЙда амалга оширилаётган паррандачилик лойиҳаси кўздан кечирилди.

Бу ерда узунлиги 96, эни 18 метр бўлган бинога Германиянинг “Хелман” компаниясидан замонавий жиҳозлар олиб келиниб, 82 мингдан зиёд парранда парвариш қилиш режалаштирилганлиги айтиб ўтилди. Қарийб 9,0 млрд. сўмлик лойиҳа ишга тушса, 50 та янги иш ўринлари яратилади. 

Вилоят раҳбари тадбиркорга лойиҳани тезроқ ишга тушириш зарурлигини таъкидлади.

Шундан сўнг тумандаги “Кулолобод” МФЙда паррандачиликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Маҳаллада фаолият бошлаган ҳоким ёрдамчиси ҳудудда 651 та хонадон бўлиб, маҳалланинг “ўсиш нуқтаси” паррандачилик бўлишини қайд этди.

Уйи дарвозаси олдига Ветеринария дорихонасини очиб, маҳалладошларига маслаҳат ва кўмак бериб, ҳам тадбиркорлик қилиб даромад топаётган Рамзжон Мирзаев уйида 500 та товуқ парваришлаб, қўшимча пул топиш манбасига эришганини айтди.

Шу қишлоқда яшовчи Моҳидил Мирзаева эса 3 та қўшни билан биргаликда 90 млн. имтиёзли банк кредити эвазига 3 мингта паррандага эга корхона очганликларини, бир кунда ўртача 800 минг, 1 миллион сўм миқдорида тушум бўлаётганлигини маълум қилди.

Уйма-уй юриб аҳоли тажрибаси билан яқиндан танишган вилоят раҳбари бир ҳафта ичида “Кулолобод” МФЙдаги 50 та хонадонда паррандачиликни йўлга қўйиш юзасидан вилоят ва туман мутасаддиларига топшириқ берди ва буни ўзи назоратга олишини таъкидлади. 

Шунингдек, ҳудудда паррандачилик, қорамолчилик, қуруқ мева экспортини йўлга қўйиш бўйича тайёрланган лойиҳалар билан ҳам танишиб, улар ҳам қўллаб-қувватланишини маълум қилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram