Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ

×

 2022-01-25 10:18:17    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 24 январь куни Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, шаҳар кенгаши депутатлари, вилоят ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, секторлар, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалар раислари, жамоатчилик фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келган Мирзоҳид Убайдуллаев Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинлангани, собиқ шаҳар ҳокими фаолияти самарали бўлганлиги, унга катта ишонч билдирилганлигини айтиб ўтди.

Вилоят раҳбари, Фарғона шаҳридаги ўзгаришлар, имкониятлар, қилинган ишлар ва олдинда турган вазифалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Вилоят ҳокими, Назаров Восилжон Шухратович номзодини Фарғона шаҳар ҳокими лавозимига тавсия қилди. "Ташаббускор, изланувчан раҳбар, бефарқ эмас, ҳаракатчан, фидойи, ёш кадрлардан бири", - деди Хайрулло Бозоров.

Тавсия этилган номзод шаҳар кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Восилжон Назаров 1984 йил Бувайда туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2006 йилдан молия тизимида меҳнат қилиб келган, 2019-2021йилларда вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи, 2021 йилдан Бағдод тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram