Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ПОКИСТОН БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ТИББИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

×

 2022-01-31 12:26:18    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Покистон Ислом Республикасидан келган тадбиркорлар делегациясини қабул қилди.

Покистоннинг Пешавордаги таниқли Хайбер тиббиёт университети, шунингдек Shifa International клиникалар тармоғи, SANS MED International компанияси, Ўзбекистондаги тиббий олий таълим муассасаларига покистонлик талабаларни йўналтиришга ихтисослашган “Asl Pharma” компанияси вакилларидан иборат делегация билан учрашувда покистонликларнинг Фарғонадаги ҳамкори, “Meridian Diagnostic Hospital” раҳбари Нурилло Мамасадиқов ҳам иштирок этди.

Учрашувда Фарғона шаҳрида Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигида Марказий Осиё тиббиёт университети (Central Asian Medical University) ташкил этиш билан боғлиқ масала муҳокама қилинди.

Лойиҳа ташаббускорлари вилоят раҳбарига янги университетни ташкил этиш бўйича ўз режаларини баён қилдилар. Жорий йилдаёқ дастлабки талабаларни қабул қилиши мақсад қилинган олийгоҳда илк босқичда даволаш иши, педиатрия ва стоматология йўналишлари очилади. Покистонлик тадбиркорлар университет фаолиятини йўлга қўйиш учун биринчи босқичда 2 миллион АҚШ доллари, кейинги йилда эса талабалар амалиёт ўташлари учун ўз клиникаларини ташкил этиш учун 10 миллион долларгача маблағ йўналтиришларини маълум қилишди. Талабаларга дарс бериш учун Покистон, Англия ва АҚШдан тажрибали профессор-ўқитувчилар ҳам жалб этилади.

Вилоят ҳокими ҳозирда Ўзбекистонда давлат тиббиёт муассасалари билан бир қаторда давлат-хусусий шериклик тамойилидаги ҳамда хусусий тиббиёт тизими ҳам жадал ривожланиб бораётганини қайд этиб, уларни малакали кадрлар билан таъминлаш долзарблик касб этаётганини, шу нуқтаи назардан Фарғонада хорижий таълим тажрибасига асосланган тиббиёт олийгоҳини ташкил этилиши тўла қўллаб-қувватланишини маълум қилди.

Учрашув якунида Фарғона вилояти ҳокимлиги, Хайбер тиббиёт университети ҳамкори сифатида SANS MED International компанияси ҳамда “Meridian Diagnostic Hospital” МЧЖ ўртасида Фарғона шаҳрида Марказий Осиё тиббиёт университети ташкил этиш масаласида уч томонлама ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram