Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 146 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТУРКИЯНИНГ БУРСА ВИЛОЯТИ ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИ ФАРҒОНАГА КАТТА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРМОҚДА

×

 2022-02-17 09:33:57    207

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси Туркияга ташриф дастури доирасида Бурса Тижорат ва Саноат палатасида бўлиб, Палата раҳбари Ибраҳим Буркай билан учрашув ўтказди. 50 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектини, шу жумладан 22 мингдан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналарини ўзида жамлаган Палатада бўлиб ўтган мулоқот чоғида Бурса ишбилармонлари сармоясини, тажриба ва билимларини Фарғона вилоятига жалб этиш, йирик дунё бозорларни ҳамкорликда забт этиш истиқболлари муҳокама қилинди. Фарғона делегациясининг ташрифидан кўзланган асосий мақсад, аввалги йилларда эришилган келишувларни амалиётга ўтказиш, икки вилоят тадбиркорларини бир бирларига боғлаш экани таъкидланди.

Бурсалик ишбилармон ва сармоядорларни Фарғонага йўналтириш, Фарғона вилояти ҳокимининг Бурса тадбиркорлари билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси лавозимини жорий этиш, Фарғонада доимий ишловчи бу лавозимга Бурса Тижорат ва Саноат палатаси томонидан тақдим этиладиган вакилни тайинлаш борасида келишиб олинди. 

Фарғона вилояти делегацияси ҳамда Бурса вилояти расмийлари ва ишбилармон доиралари иштирокида Палатада бўлиб ўтган бизнес-анжуманда Фарғона вилоятининг инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги имкониятларига бағишланган тақдимот ўтказилди. Тақдимот якунида туркиялик тадбиркорларнинг ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш нуқтаи назаридан берилган саволларига вилоят ҳокими батафсил жавоб берди. Икки вилоят тадбиркорлари ўртасида бўлиб ўтган B2B учрашувлар турли соҳаларда йирик ҳамкорлик шартномалари имзолашга пойдевор яратди.

Вилоятимиз делегацияси шунингдек, Туркиянинг 45 вилоятидаги 12 мингдан зиёд экспортчи корхоналарни бирлаштирган, йиллик умумий экспорт ҳажми 35 миллиард долларга тенг бўлган Улудағ Экспортчилар Ассоциацияси таркибига кирувчи Улудағ мева-сабзавот маҳсулотлари экспортчилари уюшмасига ташриф буюрди. Уюшма бошқарув кенгаши раиси Ўзкан Камилоғлу билан учрашувда Фарғона вилоятида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳамкорликда қайта ишлаш ва экспорт қилиш, соҳага Туркияда амалда тадбиқ этилаётган илғор технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Улудағ мева-сабзавот маҳсулотлари экспортчилари уюшмаси вакиллари, Ўзбекистон мева ва сабзавотларига дунё бозорида талаб юқори эканини, инновацион ёндашув орқали ҳосилдорликни кўтариш имкони мавжуд эканини қайд этиб, ҳар томонлама ҳамкорликка тайёр эканликларини маълум қилишди. Яқин даврда Уюшма делегациясининг Фарғона вилоятига ташрифини амалга оширишга келишиб олинди.

Текстиль соҳаси ўта ривожланган Бурса вилояти, айниқса болалар тайёр кийимлари ишлаб чиқаришда катта кўрсаткичлар қайд этиб келади. Бу борада Туркияда ишлаб чиқарилган болалар кийим-кечакларининг 70 фоизи Бурсага тўғри келади. Бурса шаҳрининг Йилдирим туманида жойлашган Вишне кўчаси нафақат Туркияда, балки дунёда ҳам бу борада ишлаб чиқарувчилар ҳамда улгуржи савдо дўконларини ўзида жамлаган йирик марказ сифатида билинади. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда вилоят делегацияси вакиллари ушбу ҳудудда бўлиб, 3 мингдан зиёд ишлаб чиқарувчини жамлаган BEKSİAD – Гўдаклар ва болалар тайёр кийимлар сектори ишлаб чиқарувчилари ва ишбилармонлари жамияти фаолияти билан танишдилар. 

Жамият раиси Ўмер Йилдиз вилоят ҳокими билан мулоқотда саноат зонаси шаклида ташкил этилган, йиллик умумий экспорт ҳажми 1 миллиард доллардан зиёд бўлган Вишне кўчасидаги ишлаб чиқариш ва тижорат жараёнлари ҳақида маълумот берди. Учкўприк туманининг Бобошбек маҳалласида 15 гектар майдонда барпо этилаётган, асосан болалар кийимлари ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплексидан иборат мажмуа, ушбу Вишне кўчасининг аналоги бўлиши борасида фикр билдирган вилоят ҳокими, бу ерда орттирилган тажрибаларни ҳамда иш жараёнларини ўрганиш учун Учкўприк туман делегацияси яқин муддатда ташриф буюришини маълум қилди.

Вилоят раҳбари Вишне кўчасидаги бир нечта ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда савдо дўконларида бўлиб, маҳаллий тадбиркорлар билан мулоқот қилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram