Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА КОРЕЯ СТАНДАРТЛАРИ АСОСИДА ИНГЛИЗ ТИЛИ ЧУҚУР ЎРГАТИЛАДИГАН МТМ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

×

 2022-04-19 09:25:24    168

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Корея-Ўзбекистон Бизнес ассоциацияси раҳбари Эдвард Ким, ассоциациянинг вилоятдаги ваколатхонаси раҳбари Юн Жеонг Сок, Жанубий Кореянинг “Edulink Global” компанияси президенти Чунгрим Хан, компания директори Жанг Вон Лидан иборат делегацияни қабул қилди. 

Учрашувда “Edulink Global” компанияси томонидан Фарғона шаҳрида барпо этишга киришилаётган замонавий мактабгача таълим муассасаси лойиҳасини амалга ошириш жараёнлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Инновацион таълим тизимига асосланган ва юқори даражада инглиз тили ўргатишга ихтисослашган ушбу мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчиларнинг ота-оналари, муассаса ходимлари, мутасадди давлат ташкилотлари масъулларини жамлаган онлайн платформа ҳам жорий этилиши кўзда тутилгани маълум қилинди.

Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил март ойида Кореяга ташрифи доирасида Сеулда Чунгрим Хан билан музокаралар ўтказилиб, вилоят ҳокимлиги ва “Edulink Global” компанияси ўртасида Фарғонада мактабгача таълим соҳасига инвестиция киритиш юзасидан қиймати 2 миллион доллар бўлган ҳамкорлик меморандуми имзоланганди.

Мулоқотда сўз олган Чунгрим Хан ушбу келишувнинг ўзлари учун ҳам жуда аҳамиятли эканини қайд этиб, “Яхши ният билан жамғарилган сармояларимизни йўналтириш учун энг мақбул мамлакат сифатида Ўзбекистонни, ҳудуд ўлароқ Фарғонани танладик”, деб таъкидлади.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Юлдуз Ходжаева ҳам иштирок этишди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram