Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 198 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗДА “КУМУШ ТОЛА” ХИРМОНИ КУНДАН КУНГА ЮКСАЛМОҚДА 

×

 2022-05-18 09:13:17    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда вилоятимизда саноатнинг муҳим хомашёси – пилла ҳосилини сифатли йиғиб олиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда вилоятда пилла етиштириш мавсумида 39 168 қути ипак қурти парваришланиб, 2233 тонна пилла хом ашёси етиштириш режалаштирилган. 

Шу мақсадда вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги 4923 та фермер хўжаликлари билан 8 та пиллачилик кластерлари ўртасида 39 минг 168 қути пилла етиштириш бўйича контрактация шартномалари ҳамда фермер хўжаликлари билан 32 минг 778 нафар қурт боқувчилар ўртасида 33 672 қутига ички меҳнат шартномалари тузилган.

Озуқа базасини тўлиқ шакллантириш учун бу йил вилоятда 16 миллион туп тут кўчатлари экилиши таъминланди.

- Қишлоқ хўжалигида алоҳида аҳамиятга эга бўлган пиллачилик тармоғи жадал ривожланиб, экспорт имкониятлари йилдан йилга яхшиланиб бормоқда, - дейди вилоят “Агропилла” МЧЖ бошқаруви раиси Мақсуджон Қосимов. – Эътибор ва рағбат соҳа ривожини таъминлаш, аҳолининг доимий даромад манбаига эга бўлишига хизмат қилмоқда.

“Риштон агропилла” МЧЖ томонидан жорий йилда 1933 қути ипак қурти парваришлаб, 110 тонна “кумуш тола” етиштириш мақсад қилинган. Бунинг учун 11 та инкубаторийлар ташкил этилиб, сифатли уруғ етиштирилди.

- “Нурли тонг силк” пиллачилик кластери билан ҳамкорликда мавсумда қарийб 4,5 мингта иш ўрни яратишга эришилади, - дейди “Риштон агропилла” МЧЖ раҳбари Элмурод Ниёзов. – Ҳозирги кунда пилла ҳосилини йиғиб олиш ишлари уюшқоқлик билан олиб бориляпти. Ҳар бир килограмм ҳосил учун 24 минг 700 сўмдан нақд пул берилади. Шунингдек, пилла боқувчиларга алоҳида пластик карта очган ҳолда, ҳар бир килограмм ҳосилга 5 минг сўмдан давлат субсидия маблағи тушириб берилиши чора-тадбирлари кўрилмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram