Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ TÜRKSOY – ХАЛҚАРО ТУРКИЙ МАДАНИЯТ ТАШКИЛОТИ БОШ КОТИБИ СУЛТАНБАЙ РАЕВ БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2022-06-09 18:03:03    48

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Қўқон хонлигининг Туркий халқлар давлатчилиги шаклланиши ва маданий меросида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий конференцияда иштирок этаётган TÜRKSOY – Халқаро туркий маданият ташкилоти Бош котиби Султанбай Раев билан учрашди. Учрашувда Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов ҳам иштирок этди.

Самимий мулоқот чоғида Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ҳамкорлик алоқалари кучайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Султанбай Раев халқаро конференцияни юқори даражада ташкил этилгани учун вилоят ҳокимига ўз миннатдорчилигини билдириб, маданият ва санъат ривож топган, бағрикенглик ҳукм сурган Қўқон хонлигининг давлат бошқарув тизими туркий давлатлар учун батафсил ўрганиб чиқишга арзигулик феномен эканини таъкидлади.

TÜRKSOY Бош котиби, Қўқон хонлиги тарихи бўйича етук мутахассис Муҳаммад Яҳёхон Дадабоев муаллифлигидаги Қўқон тарихига бағишланган асарларни 4 жилдда туркчада чоп этиш режалаштирилаётганини, бу нашрнинг тақдимоти Туркияда ҳамда Қўқонда ўтказилишини ҳам маълум қилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram