Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 92 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РЕСПУБЛИКА ИДОРАЛАРАРО ИШЧИ ГУРУҲИНИНГ ФАРҒОНАДА ОЛИБ БОРИЛГАН ЎРГАНИШЛАРИ НАТИЖАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ 

×

 2022-06-17 13:56:36    35

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Бахтиёр Исламов ҳамда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигидаги идоралараро республика ишчи гуруҳи 4 кун давомида Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида бўлиб, ҳудудларда давлатимиз раҳбарининг топшириқлари ижроси, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, маҳаллаларни жиноятдан ҳоли, хавфсиз ҳудудга айлантириш, сектор раҳбарларининг аҳоли вакиллари муаммоларига ечим топиши ҳолати, ислоҳотларнинг чекка ҳудудларга етиб бориши, фуқаролар ижобий ўзгаришларни кундалик ҳаётида ҳис этишлари билан танишиш мақсадида ўрганишлар олиб борилди.

Бугун вилоят ҳокимлигида ушбу ўрганишлар якунига бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исламов, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят, шаҳар-туманлар секторлари раҳбарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилиш давомида вилоятда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати, аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнат ярмаркалари, йўл инфратузилмасини яхшилаш, йўл транспорт ҳодисасини келтириб чиқараётган омиллар, жиноятчиликни олдини олиш, оилавий ажримлар, аҳоли эҳтиёжлари кўп бўлган ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси соҳасида ишларни тизимли йўлга қўйиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Вилоятдаги бир қатор туман-шаҳарларда режада белгиланиб олинган сайёр қабуллар ўтказилмаганлиги, ҳуқуқий тарғибот ишларини етарли даражада ташкил этилмаганлиги, ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этишга қаратилган ишларнинг суст ташкил этилганлиги, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида аниқланаётган жиноятлар ҳам танқидий таҳлил қилинди.

Ўрганиш натижаларига кўра, фуқароларнинг муаммоларига етарли эътибор қаратмаган, уларни ҳал этишга суст муносабатда бўлган, жиноятчилик сони ортиб бораётган бир қатор шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди. Бу борадаги ишларни жадаллаштириш аҳоли муаммолари билан ишлашда тизимли иш ташкил этишлари тўғрисида кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, ўз ҳудудида ижобий ишларни қилаётган сектор раҳбарлари ҳам йиғилиш давомида эътироф этилиб, келгусида ҳам ташаббукор бўлиш, давлат раҳбарининг ҳар бир топшириқларини тушунган ҳолда иш ташкил қилиш кераклиги тушунтирилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram