Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 225 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИДАН СЎНГ, КЕЛИБ ТУШГАН МУРОЖААТЛАР БЎЙИЧА ЖОЙЛАРДА ҚЎШИМЧА ЎРГАНИШ ЎТКАЗДИ 

×

 2022-06-21 10:18:54    42

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун бўлиб ўтган фуқаролар қабулидан сўнг келиб тушган мурожаатларнинг баъзилари бўйича жойларда қўшимча ўрганиш ўтказди.

Дастлаб вилоят раҳбари Фарғона шаҳрининг Бурҳониддин Марғилоний кўчасида кўп қаватли уйлар ҳовлисида қурилиши якунланаётган турар-жой биносини бориб кўрди. 2017 йилда қабул қилинган қарорлар билан қурилиши мўлжалланган алоҳида бинолар, кейинчалик қўшимча рухсатнома расмийлаштириш орқали битта турар-жой лойиҳасига айлантирилгани ҳамда қўшимча қаватлар қурилиши бўйича ижобий хулоса олингани маълум бўлди. Бироқ бунда ҳудудда яшовчи аҳолининг эҳтиёжлари етарли ҳисобга олинмагани, кўп қаватли уйнинг атрофдаги биноларга деярли зич ҳолатда қад ростлагани кўзга ташланди. Вилоят ҳокими лойиҳанинг дастлабки вариантига ўзгартиш киритиш ҳамда бино қаватлари сонини кўпайтириш бўйича тақдим этилган ҳужжатларнинг қонунийлигини қисқа муддатларда текшириш бўйича маъсулларга топшириқ берди.

Бугунги қабулда “Фарғона ҳайвонот боғи” МЧЖ раҳбари Турсунали Мамажонов ҳам иштирок этиб, Фарғона шаҳридаги ҳайвонот боғи моддий-техник базасини ошириш ҳамда боғ ҳудудини кенгайтиришга кўмаклашиш бўйича мурожаат қилганди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан ушбу боғ ҳудудида ҳам бўлди.

Умумий майдони 3,2 гектарни ташкил этувчи ҳайвонот боғида ҳозирда 140 га яқин тур – 360 та ҳайвон, ҳаммаси бўлиб 1000 турдан кўпроқ ёввойи табиатда, қуруқлик ва сувда яшовчи жонзотлар сақланяпти. Ўрганиш чоғида ҳайвонот боғининг майдони тор экани кўзга ташланди.

 Вилоят ҳокими ҳайвонот боғини жиҳозлаш ва ҳайвонларни сақлаш учун янги жойлар қуриш учун маблағ ажратиб берилишини маълум қилиб, замонавий ва жозибадор ҳайвонот боғи ташкил этиш учун табиий экотизимга эга янги жой ажратиш бўйича ишга киришилишини қайд этди.

Ушбу мақсадда мутасаддилар билан бирга Фарғона шаҳрининг Бешбола ҳамда Қувасой шаҳрининг Қўчқорчи МФЙлари ўртасида жойлашган Исфарамсой ҳудуди кўздан кечирилди. 100 гектарга яқин майдонни эгаллаган мазкур жой кучли ёғингарчилик мавсумида сел келиш хавфи мавжуд ҳудуд ҳисобланади ва шу сабабдан самарали фойдаланилмай келинади. Маъсулларга малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда эҳтимолий сув оқими учун ҳудуд ўртасидан жамловчи канал кўзда тутган ҳолда хавфсизлик талабларига тўла жавоб берадиган лойиҳа концепцияси ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram