Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 186 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВА ЭРОН ЎРТАСИДА ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2022-06-23 11:52:58    39

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона ва Эрон ўртасида иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга кўтариш истиқболлари юзасидан онлайн форматда ўтказилган йиғилишда иштирок этди.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳодир Абдуллаев, шунингдек Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Республика Савдо-саноат палатаси маъсуллари иштирокида ташкил этилган учрашувда вилоятимизда Эрон инвестицияси иштирокида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳаларни жадаллаштириш, Эронга вилоятимиз маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш, шунингдек, ҳамкорликда Фарғонада учинчи давлатларга экспорт қилиш имконияти мавжуд бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев раҳбарлигида Фарғона вилоят делегациясининг июль ойида Эрон Ислом Республикасига амалга ошириладиган ташрифи доирасида Эрон компаниялари билан қурилиш техникаси ишлаб чиқариш, машинасозлик, энергетика, нефть саноати, дориворлар етиштириш, интенсив балиқчилик, қурилиш, олий таълим ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик бўйича режалаштирилаётган музокаралар ҳамда кўзда тутилаётган келишувлар бўйича ҳам фикр алмашилди.

Фарғона вилояти билан кўп томонлама ҳамкорлик ўрнатиш истагида бўлган Эроннинг Хурмузган вилояти билан ўзаро манфаатли алоқаларнинг йўлга қўйилиши ҳар икки томон учун фойдали эканлиги қайд этилди. Эрон томони Форс кўрфази қирғоғида жойлашган йирик Бандар-Аббос портидан Фарғона вилояти учун махсус зона ажратиб беришга тайёрлиги, пахтачилик соҳасида Фарғона тажрибасини ўзида жорий этиш истагида эканлиги, бу ҳамкорликни янада кенг кўламли бўлишини таъминлашига эътибор қаратилди.

Эронда ташкил этиладиган иқтисодий форумларда Фарғона ҳам ўз тадбиркорлари билан фаол қатнашиши муҳим эканлиги, айни шундай учрашувларда тадбиркорлар ўзлари учун янги ҳамкорлар топиш имкониятлари кенгайиши таъкидланди.

Шунингдек, учрашув давомида жорий октябрь ойида Фарғонада Эронлик тадбиркорлар иштирокида халқаро бизнес форум ташкил этилиши маълум қилинди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram