Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 162 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎШТЕПАДА “FERGANA GLOBAL TEXTILE” ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРИ ҲОМИЙЛИГИДА 27 НАФАР ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛА ФАРЗАНДЛАРИНИНГ СУННАТ ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-08-06 18:17:49    213

PDF юклаш
Чоп этиш


“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида бошланаётган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами тантаналари арафасида Қўштепа туманида саховат тадбири бўлди: “Fergana Global textile” пахта-тўқимачилик кластери ҳомийлигида 27 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди. Тўйга болаларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари, жамоатчилик фаоллари таклиф этилдилар.

Туман секторлари раҳбарлари, маҳаллалар оқсоқоллари билан биргаликда ташкил этилган ушбу тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Болажонларни қутлаш учун сўз олган вилоят раҳбари Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластерлари жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тобора катта ўрин эгаллаётганини қайд этиб, бугунги хайрия тадбири ҳам “Инсон қадри учун” тамойили асосида юртимизда бўлаётган улкан ўзгаришларга, хайрли ташаббусларга “Fergana Global textile” раҳбарларининг “лаббай” деб берган жавоби эканини қайд этди.

Тўйда болаларга янги сарполар кийдирилиб, ҳар бирига велосипед ва бошқа қатор совғалар топширилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram