Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 131 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ИПАК ЙЎЛИ ДУРДОНАСИ” XIV ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛИ ДОИРАСИДА ФАРҒОНАДА ҚОЗОҒИСТОН ҲАМДА БЕЛАРУСЬ КИНО КУНЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

×

 2022-09-10 14:43:12    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда 13-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Фарғона вилоятида ҳам “Тинчлик, тараққиёт ва маърифат” шиори остида “Хорижий мамлакатлар кино кунлари” ташкил этилади.

Кинофестивал тадбирлари олдидан “Кино беш кунда” II ёш киноижодкорлар танлови учун вилоятимизда, хусусан, Қўқон, Марғилон шаҳарлари ҳамда Риштон туманида қисқа метражли фильмлар суратга олинади.

16-17 сентябрь кунлари Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройида “Беларусь кино кунлари”, Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида эса “Қозоғистон кино кунлари” бўлиб ўтади. Уларда “Беларусьфилм” раҳбари Владимир Карачевский, Шакен Айманов номидаги "Казахфильм" бош директори Акан Сатаев, беларуссиялик ва қозоғистонлик машҳур актёр ва актрисалар, Тошкент шаҳридан келган таниқли киноижодкорлар иштироки кутилмоқда.

Шунингдек, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Кинематография агентлиги вилоят бўлими билан биргаликда Фарғона шаҳрида жойлашган Алишер Навоий кинотеатрида айни кунларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунланиб, “ШҲТ мамлакатлари кино хафталиги” доирасида фойдаланишга топшириш маросимини ўтказиш ҳам режалаштирилган. Мутасаддилар маълумотига кўра, кинотеатрда иккита 250 ўринли кинозал тўлиқ таъмирланиб, замонавий DSP форматдаги киноқурилма ўрнатилади. Натижада 1958 йилда қуриб битказилган, бироқ бир неча йилдан буён таъмирталаб ётган ушбу манзил фарғоналик киносеварлар учун яна ўз эшикларини очади.

Кинофестивал доирасида "Кинокарвон" акцияси ўтказилиб, хорижий фильмлар намойиши ва тақдимотлари, хорижий мамлакатлар киноюлдузлари билан қизиқарли учрашувлар, меҳмонларни вилоятимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлари амалга оширилади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram