Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 111 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ВИЛОЯТ БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИДА ФОНОГРАММАДА ҚЎШИҚ АЙТИШ ТАҚИҚЛАНДИ, ЭНДИ ИЖРОЧИЛАР САҲНАДА ЧОЛҒУЧИЛАР БИЛАН БИРГА ЖОНЛИ ИЖРОДА КУЙЛАЙДИ 

×

 2022-09-13 22:27:15    345

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Фарғона вилояти маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда вилоят маданият ва санъат масъуллари, театрлар раҳбарлари, вилоятдаги олий таълим муассасалари ректорлари, санъаткорлар, сўз усталари, ёш ижодкорлар, турли жабҳаларда меҳнат қилаётган соҳанинг фидойилари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят раҳбари йиғилганларга соҳа ривожи йўлидаги хизматлари учун, шунингдек, яқинда ўтказилган Мустақиллик байрами шодиёналарини катта муваффақият билан ташкил этганликлари учун миннатдорчилик билдирди. Шу билан бирга, аҳоли кайфиятини кўтарувчи байрам тадбирларини, турли маданий-маърифий кечаларни кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.

Вилоят ҳокими Фарғона вилояти маданият ва санъат соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қатор ташаббус ва вазифаларни эълон қилди.

Хусусан, вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов раҳбарлигида вилоят байрам тадбирларини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш, гуруҳ таркибига вилоят маданият бошқармаси масъуллари, театрлар раҳбарлари, олий таълим муассасаси ректорлари, таниқли санъаткорлар ва ижодкорлар киритилиши маълум қилинди. Ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир вилоят байрам тадбири учун янги ғоялар, дастурлар, таклифларни ўртага ташлаб, бири бошқасини такрорламайдиган сценарийлар ишлаб чиқиш учун масъул бўлади. 

Вилоятдаги университетлар, институтлар ва техникумлар раҳбарларига ўз таълим муассасаларидаги ёшлар орасидан янги истеъдодларни кашф этиш, уларнинг ўз қобилиятларини намойиш эта олишлари учун етарли шароит яратиб бериш вазифаси юкланди. Бу борада айниқса, ўттиз минг талабани бирлаштирган Фарғона давлат университетида етарли иш ташкил қилинмаганига танқидий эътибор қаратилди.

Бундан буён Фарғона вилоятида ўтказиладиган барча тадбирларда саҳнага чиқадиган қўшиқчилар ва қўшиқлар очиқ танлов асосида танлаб олинадиган бўлди. Янги қўшиқлар, янги ижролар кераклигига урғу берган вилоят ҳокими, “Санъатда ёшлар рақобатга чиқсин” деган фикрни билдирди.

Вилоят раҳбарининг Фарғонада вилоят байрам тадбирларида фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланиши, ижрочилар саҳнада чолғучилар билан бирга жонли ижрода куйлаши борасидаги кўрсатмаси санъат аҳли томонидан қарсаклар билан маъқулланди.

Келгуси йилдан бошлаб Фарғонада ва Қўқонда Республика театрлари фестивали, шунингдек, Республикамиздаги ва қўшни давлатлардаги рус театрлари фестивали ўтказилиши белгилаб берилди.

Шунингдек, вилоятимизда яшаб ўтган буюк санъаткорлар хотирасига бағишланган Санъат ҳафталиклари, ойликлари ташкил этиладиган бўлди. Вилоятимиз бўйлаб миллий фестиваллар, сайллар, халқ ўйинлари, сўз санъати тадбирлари ўтказилиши белгиланди.

Тадбирда вилоят маданият ва санъат соҳаси фидойиларидан бир гуруҳига вилоят ҳокимининг ташаккурномалари ва совғалари топширилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram