Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 107 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ МАРҒИЛОН ШАҲРИДАГИ ЁШЛАР САНОАТ ВА ТАДБИРКОРЛИК ЗОНАЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЛОЙИҲАЛАРНИ ЎРГАНДИ

×

 2022-09-15 22:50:06    293

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Марғилон шаҳрида бўлиб, “Ёшлар-2” ва “Айланма йўл” ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида жойлаштирилган лойиҳаларнинг амалга ошириш жараёнлари билан танишди.

Юксалиш МФЙ ҳудудида жойлашган “Ёшлар-2” кичик саноат зонасида умумий қиймати 53 млрд. сўм бўлган жами 5 та лойиҳа амалга оширилаётган бўлиб, 350 тага яқин иш ўрни яратилиши режа қилинган.

“Айланма йўл” кичик саноат зонасида умумий қиймати 53,9 млрд. сўм бўлган чарм-пойабзал, текстиль ва трикотаж маҳсулотлари, мебель, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби жами 18 та лойиҳа жойлаштирилган. Кичик саноат зонасида 870 та янги иш ўрни яратилади.

Хайрулло Бозоров ёшлар кичик саноат зоналарида лойиҳа ташаббускорлари ҳамда вилоят ва шаҳар масъуллари иштирокида мулоқот ўтказди. Тадбиркорлар вилоят раҳбарига газ, электр ва сув тармоқларини тортиш ва корхоналарга улаб беришни жадаллаштириш масаласида мурожаат қилдилар. “Фарғона ҲЭТК”, “Ҳудудгаз Фарғона” ва “Фарғона сув таъминоти” раҳбарларига бу масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш бўйича қатъий вазифалар юклатилди.

Вилоят ҳокими “Зебинисобегим Файз” МЧЖга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун 500 млн.сўм ҳамда “Қўштепа қурилиш савдо” МЧЖга меҳмонхона ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш учун 5 млрд. сўм банк кредити ажратиш бўйича тадбиркорларнинг мурожаатини тезкор ижобий ечимга боғлаш бўйича Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғига топшириқ берди.

Вилоят раҳбари КСЗ ҳудудида ҳамон ўз фаолиятини йўлга қўймаган тадбиркорни кескин танқид қилди ва лойиҳаларни тезроқ ишга тушириш кўрсатмасини берди. Хайрулло Бозоров белгиланган муддатларда лойиҳани амалга ошириш бўйича етарли чоралар кўрилмаслиги ҳолатида ажратилган ер майдони ёки ишлаб чиқариш майдонлари мавжуд қонунчилик доирасида қайтариб олиниши ҳақида қатъий огоҳлантирди.

Ҳар икки кичик саноат зонасидаги корхоналар жорий йил декабрь ойида фойдаланишга топширилиши белгилаб берилди.

Вилоят ҳокими Марғилон шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдиновга кичик саноат зоналари атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича топшириқ берди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram