Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ “РЕГЛАМЕНТ ВА ДЕПУТАТЛИК ОДОБИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА” ДОИМИЙ КОМИССИЯСИНИНГ КЕНГАЙТИРИЛГАН ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-09-26 16:30:33    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича” доимий комиссиясининг вилоятдаги шаҳар ва туманлар ҳокимлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар раислари – маҳаллий ҳокимларнинг давлат хизматчилари ва фуқаролар билан мулоқот жараёнида муомала маданиятига қатъий амал қилишларини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда ҳокимлар амалдаги қонунчилик бўйича маҳаллий кенгашларга раис бўлсада, улар томонидан одоб-ахлоқ қоидалари ва муомала маданиятини унутган ҳолда қўл остидаги ходимлари, давлат хизматчилари, фуқаролар, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа касб эгаларини ҳақоратомуз сўзлар билан сўкиш ҳолатлари акс этган видео ва аудио ёзувлар тарқалиш ҳолатлари ҳам учраб тургани фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини йўқотиш ҳолатларига олиб келиши мумкинлиги таъкидланди.

Республикамизнинг турли ҳудудларида учраётган бундай салбий ҳолатлар фаол блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари, жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилиниб, турли хил салбий фикрлар билдирилаётганига эътибор қаратилди.

Муҳокамада сўз олган комиссия аъзолари, зўравонлик, сўкинғочлик сиёсати эски даврда қолганини, ҳеч ким бировни ҳақоратлашга, шахсиятига тегишга ҳаққи йўқлиги, раҳбар ҳар ишни қонун доирасида бажариши кераклиги лозимлигини таъкидлаб, бугунги кун ҳокими ўз иши билан, сўзи билан, хулқ-атвори билан барчага ўрнак бўлиши шартлигига эътибор қаратишди. Давлатимиз сиёсати ҳокимлардан одамларни рози қилиб, уларга меҳр бериб ишлашни талаб этиши қайд этилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиниб, Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши раислари – туман (шаҳар) ҳокимларига келгуси иш фаолиятида муомала маданиятига янада қатъий риоя қилиш, ўзига бўйсунувчиларга ва фуқароларга нисбатан қўполлик қилмаслик, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслик юзасидан масъулиятлари қайта кўрсатиб ўтилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram