Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 116 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КОРЕЯНИНГ “HANSHIN ENGINEERING & CONSTRUCTION” КОМПАНИЯСИ БОШҚАРУВИ РАИСИ ЧХВЕ ЁН СОН ФАРҒОНАГА КЕЛДИ

×

 2022-09-27 19:51:34    83

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимизга келган Кореянинг “Hanshin Engineering & Construction” компанияси бошқаруви раиси Чхве Ён Сон бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Корея компанияси томонидан Қўқон шаҳрида амалга оширишга киришилаётган “Hanshin Park City” шаҳарчасини барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил март ойида Кореяга амалий ташрифи доирасида Қўқон шаҳрида “Hanshin Park City” шаҳарчасини барпо этиш бўйича қиймати 250 миллион долларлик инвестицион келишув имзоланганди.

Келишувга кўра, Корея компанияси Қўқон шаҳрида 9, 12 ва 16 қаватли 5122 хонадондан иборат 127 та кўп қаватли турар-жой биноси, таунхауслар, марказий парк, мактаб, болалар боғчаси ва бошқа зарур ижтимоий объектлардан иборат “Hanshin Park City” шаҳарчасини барпо этади. Турар-жойларнинг подвал қисмида 5000 дан зиёд автомобиллар учун ерости автотураргоҳлари ўрин олади. 3 йиллик режа асосида амалга ошириладиган лойиҳанинг илк пилот босқичида жами 206 та хонадондан иборат 6 та 9 қаватли турар-жой биноси қад ростлайди.

Бугунги учрашувда ушбу шаҳарча қурилиши ишларига тайёргарлик жараёнлари юзасидан фикр алмашилди. Сенат қарори билан Қўқон шаҳри ер майдони кенгайтирилиши натижасида шаҳар бош режасига киритилаётган ўзгаришлар тасдиқланиши билан лойиҳани амалга оширишга киришилиши белгиланди. “Hanshin Engineering & Construction” компанияси раҳбари лойиҳанинг тамал тоши қўйилиши маросимида ҳам иштирок этишини маълум қилди.

Мулоқот чоғида Чхве Ён Сон Ўзбекистонга беш йил аввал илк бора келганини қайд этиб, сўнгги беш йилда амалга оширилган ўзгаришлар ва бунёдкорликлар яққол кўзга ташланганини таъкидлади. У Корея ишбилармон доиралари ўртасида Ўзбекистонга қизиқиш янада ортаётганини эътироф этди.

“Hanshin Engineering & Construction” компанияси вакиллари ташриф давомида вилоятимизда логистика, туризм ҳамда кўчмас мулк соҳаларига ҳам инвестиция киритиш имкониятларини ўрганишни режалаштирмоқда.

Учрашувда вилоят ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳам иштирок этди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram