Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 481 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “ЙИЛ АЁЛИ” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-11-16 21:57:47    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳрида “Йил аёли” республика миллий танловининг вилоят босқичи ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова иштирок этди.

Очилиш маросимида 19 та шаҳар-туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 152 нафар иштирокчилар вилоят босқичига етиб келгани маълум қилинди. Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш танловнинг асосий мақсади эканлиги айтиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган 35 ёшдан юқори ҳамда ўз йўналиши бўйича фаолият билан камида 5 йил мобайнида узлуксиз шуғулланиб келаётган аёллар, шунингдек, уй бекалари қатнашаётган мазкур танловда иштирокчиларни саралаш учун ҳакамлар ҳайъати аъзолари таништириб ўтилди.

Шундан сўнг номзодлар “Ўзини таништириш”, “Савол ва жавоб”, “Замонавий ўзбек аёли” мавзусидаги видеоролик намойиши шартлари бўйича ўз имкониятларини намоён этишга киришдилар.

Якунда йилнинг энг ватанпарвар аёли, олима аёли, тадбиркор аёли, ижодкор аёли, энг яхши уй бекаси, энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси, энг янги ғоялар ташаббускори, энг яхши IT - дастурчи аёли каби қатор номинациялар бўйича ғолиблар номи эълон қилинади ва республика босқичи қатнашчилари маълум бўлади.

Маълумот ўрнида: Низомга кўра, танловнинг республика босқичида олий ўрин - Гран прини қўлга киритган иштирокчи олий даражадаги диплом, статуэтка ва Президент совғаси - автомобиль билан тақдирланади. 1- 2- ва 3-ўрин эгаларига ҳам дипломлар ва белгиланган миқдордаги пул мукофотлари топширилади.









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram