Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ “БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ”НИНГ РЕСПУБЛИКА ФИНАЛ БОСҚИЧИГА ЙЎЛЛАНМА ОЛГАН ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2022-11-19 21:46:38    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, бугун Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар уйида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг Республика финал босқичига йўлланма олган ёшлар билан учрашди.

Вилоятимиз бўйича 313 нафар ёшлар “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-мавсуми доирасида ўтказилаётган спорт мусобақаларининг Республика босқичи йўлланмасини қўлга киритдилар. Уларнинг 8 нафари параспорт турлари бўйича беллашадилар.

Мусобақаларнинг финал босқичи олдидан бўлиб ўтган бугунги учрашувда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, спортни ривожлантириш ва оммалаштиришга Президентимиз томонидан қаратилаётган доимий эътибор ўзининг юксак самараларини бераётганини қайд этиб, олдинда турган беллашувларда вилоятимиз вакилларига зафарлар тилади.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган спорт мусобақаларининг 1-мавсумида эришилган натижалар бўйича Фарғона вилояти Республикада умумий ҳисобда 2-ўринни қайд этди.

Бундан ташқари, эришилган ушбу натижалар эвасига ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчиларнинг яшаш ҳудудларига жами 24 та спорт майдончалари қурилиши учун сертификатлар қўлга киритилди.

Вилоят ҳокими “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-мавсуми вилоятимиз спортчилари учун янада муваффақиятли бўлиб, вакилларимиз биринчи поғонани банд этишларига ишонч билдирди.

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг Республика финал босқичига йўлланма олган ёшларга спорт формалари мажмуалари топширилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram