Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 110 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯПОНИЯ КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИГА ДРОНЛАР ХИЗМАТИНИ ТАДБИҚ ЭТАДИ, ФАРҒОНАДА ДРОНЧИЛАР МАКТАБИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

×

 2022-11-23 18:59:58    146

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Япониянинг Sanctuary ва DS Drone School Osaka компаниялари раҳбари Уэмурa Мaсaтони қабул қилди.

Учрашувда Япония компанияси иштирокида Фарғона вилоятида “ақлли” қишлоқ хўжалиги тизимини жорий этиш, тизимга ахборот технологияларини жорий этган ҳолда дронлар билан тасвирга олиш орқали қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш ҳамда экинларни парваришлаш ишлари самарадорлигини ошириш, дронлар ёрдамида экинларни кимёвий ўғитлашни йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, Фарғона шаҳридаги Экошаҳар ҳудудида ушбу компания инвестицияси ҳисобига амалга оширишга киришилаётган Кобе япон ресторани лойиҳаси юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Уэмурa Мaсaто қишлоқ хўжалик соҳасида республикада энг илғор ҳудуд бўлган Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалик соҳасига “ақлли” технологияларни жорий этилиши, иқтисодий самарадорликни янада оширишига эътибор қаратиб, ўз компанияси томонидан вилоятдаги кластерлар ҳамда фермер хўжаликлари учун дронлар орқали далаларда экин парвариши жараёнлари юзасидан маълумот йиғиш ҳамда таҳлилий мониторинг юритиш, шунингдек, Японияда ишлаб чиқарилган 30 кг. юк кўтариш қувватига эга қишлоқ хўжалик дронлари орқали экинларни кимёвий ўғитлаш хизматини ташкил этишни режалаштирилаётганини билдирди.

Дастлабки босқичда амалий самарадорликни кўрсатиб бериш учун ушбу хизматлар бепул тақдим этилади, кейин кластерлар билан шартномавий асосда иш ташкил этилади.

Шунингдек, ушбу тизимни вилоятда жорий этишда зарур мутахассисларни тайёрлаш учун қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган дрончилар тайёрлаш мактабини ташкил этиш ҳамда муваффақиятли битирувчиларга халқаро сертификатлар бериш тизимини жорий қилиш кўзда тутилган.

Қишлоқ хўжалиги тармоғига инновацияларни қўллаш, ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмак берувчи ушбу лойиҳа вилоят ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланиши билдирилди. Япон компанияси ўз фаолиятини Фарғона шаҳрида ташкил этилган ва йил якунига қадар фойдаланишга топшириладиган Вилоят ҳудудий агрохизматлар маркази қошида ташкил этиши белгиланди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram