Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2022-11-28 12:43:52    51

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда Фарғона тумани ҳудудида қуриб битказилаётган кўп қаватли уйларнинг канализация тизими билан боғлиқ масалада эълон қилинган танқидий материал юзасидан қуйидагилар маълум қилинади: 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан, Фарғона тумани “Саноат” ва “Хосилот” МФЙлар ҳудудида 6 та 5 қаватли турар-жой бинолари қуриш учун Фарғона тумани ҳокимининг 2020 йил 21 майдаги 340-сонли қарори билан 1,25 гектар ер майдони ажратиб берилган.

Ҳозирги кунга қадар мазкур турар-жойлардан 3 та кўп қаватли уйлар қуриб битказилган. Қолган 3 та бино қурилиш ишлари давом этмоқда. Ушбу объектларга ичимлик сув тармоғини тортиш ишлари “Фарғона вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш соҳасидаги буюртмачи хизмати” компанияси орқали амалга ошириш ишлари олиб борилган. Дастлабки лойиҳада белгиланган локал канализация тармоқлари қуриш масаласига аҳоли томонидан эътирозлар бўлгани сабабли, лойиҳа ўзгартирилиб, ушбу турар-жойлар канализациясини марказий канализация тармоғига улаш бўйича тегишли ўзгартиш киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарори ҳамда Халқ депутатлари вилоят кенгашининг 2022 йил 3 ноябрдаги VI-51-158-11-0-K/22-сонли қарорига асосан, Фарғона туманида 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида тумандаги Саноат МФЙ Дўстлик, Пахтакор, Мустақиллик, Чимён ва 8 Март кўчаларига умумий узунлиги 1 км. бўлган янги канализация тармоғи тортиш ишлари режалаштирилган бўлиб, бу мақсадда 1 млрд. 600 млн. маблағ ажратилган. Ушбу объектдаги ишларни амалга ошириш учун буюртмачи "Сув таъминоти ва оқава сув объектлари бўйича инжиниринг компанияси" ДУКга топширилган. Турар-жой биноларининг ички канализация тармоқлари якунланган. Ҳозирги кунда юқорида кўрсатилган объект бўйича лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда. Марказий канализация тармоғига улаш ишлари жорий йил 30 декабрга қадар якунланади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram