Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 119 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-03-17 14:30:02    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги эллик бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Кун тартибига кўра, дастлаб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тегишли назорат идораларини жалб қилган ҳолда вилоятдаги деҳқон бозорларида олиб борилган ўрганишлар натижалари ҳақида маълумот берилди. Вилоят прокурорининг ўринбосари Шуҳрат Мустафаев деҳқон бозорларининг аҳволи, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини қиш-баҳор мавсумига захирага ғамланиши ҳамда маблағларнинг мақсадли сарфланиши бўйича вилоят ҳокимлигига тайёрланган тақдимномани таништириб ўтди.

Шунингдек, бозорларда сотувчи ҳамда харидорлар учун қулай шароитлар яратиш, санитария ҳолатини яхшилаш, жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, йўл қўйилган камчилик ва муаммолар, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.

Шундан сўнг Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилояти минтақавий вакили Алишер Комиловнинг 2022 йил давомида фуқароларни хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маърузаси эшитилди.

Сессия ишида вилоятда 2023 йилда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини кафолатли етказиб бериш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ҳам кўриб чиқилди.

Бешариқ ва Фурқат туманларида янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш жараёнларига иштирокчилар эътибори қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича “11-Фарғона” референдум ўтказувчи округ комиссияси таркибини тузиш ҳамда тасдиқлаш учун Марказий сайлов комиссиясига тавсия этиш масаласи ҳам кун тартибидан жой олди.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram