Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КОРЕЯЛИК ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА ФАРҒОНАДА ТИББИЙ КЎРИК ВА БЕПУЛ ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2023-05-18 18:35:24    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Корея Республикасининг “Ягона глобал пластик жарроҳлик таълими” фонди билан ҳамкорлик доирасида кореялик ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти шифокорлари Фарғона вилоятида тананинг куйишдан кейинги контрактураси, лаб ва танглай нуқсонлари, оёқ-қўлларнинг туғма аномалияси ташхислари қўйилган бемор болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишни бошлади.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси Светлана Иномова, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов ва бошқа масъуллар иштирок этди.

Сўз олганлар томонидан мамлакатимизда болаларнинг соғлигини мустаҳкамлаш борасида халқаро ташкилотлар билан биргаликда кўплаб хайрия ишлари амалга оширилаётгани таъкидланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” фонди ҳамда Корея Республикасининг “Severance” госпитали ўртасида тузилган ҳамкорлик келишуви ҳам ана шундай эзгу тадбирлардан бири эканлиги айтиб ўтилди.

22 майга қадар давом этадиган мазкур тиббий кўрик ва жарроҳлик амалиётлари жараёнида 9 нафар кореялик, 1 нафар ҳиндистонлик ва пойтахтдан келган шифокорлар қатнашади. Этиборлиси, маҳорат дарслари ташкил этилиб, маҳаллий соҳа ходимларининг ҳам малака ва кўникмалари янада мустаҳкамланади. Тиббий кўрик давомида бемор болаларга шифокорлар томонидан зарур тавсия ва маслаҳатлар берилиб, уларнинг қирқ нафарга яқинида жарроҳлик амалиётларини ўтказиш мақсад қилинган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram