Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЭЛЕКТРОН КООПЕРАЦИЯ ПОРТАЛИ ИМКОНИЯТЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ 

×

 2023-05-25 12:52:48    327

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация портали имкониятларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. 

Давлат буюртмачилари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни мавжуд имкониятлар билан таништириш мақсадида ташкил этилган тадбирга вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, вилоят маданият ва туризм бошқармаси ҳамда бошқа дахлдор вилоят ташкилот ва муассасалари вакиллари, тадбиркорлар жалб этилди. Семинарни вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Акмал Пўлатов очиб берди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси талабларидан келиб чиқиб, Электрон кооперация порталида харид килиш тартиби, савдо механизми тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Маҳаллий саноат корхоналари ўртасида кооперация алоқаларини янада жонлантириш жараёнларига тўхталиб ўтилди.

Рақобат муҳитини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва давлат харидлари тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Мутахассислар томонидан электрон кооперация порталида маҳсулотлар каталоги, ишлаб чиқарувчилар ва тармоқ корхоналари ҳақидаги маълумотларнинг жойлашуви, мавжуд қулайликлар тушунтирилди. Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram