Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Пенсионерлар – Пенсия жамғармаси эътиборида

×

 2018-08-07 17:24:33    136

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуришга, эркин бозор муносабатларига ва ҳуқуқий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантиришга, халқ осойишта ва фаровон ҳаёт кечириши учун учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сон «Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони бунинг яққол мисолидир. Мазкур Фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов  амалга ошириб келинмоқда. Ҳозирги кунда вилоятимиз бўйича 100 ёшдан ошган 77 нафар пенсионер истиқомад қилади ва уларга юқорида келтирилган қўшимча тўлов амалга ошириб келинмоқда.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси томонидан 3-4 август кунлари Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан табриклаш ҳамда уларнинг ҳолидан ҳабар олиш мақсадида ушбу 77 нафар фуқароларнинг яшаш манзилларига борилди. Суҳбат давомида 1 асрдан ортиқ умргузаронлик қилган онахонлар ҳозирги кунда қарияларга берилаётган эътибор, уларга кўрсатилаётган ғамҳўрликлардан миннатдор эканлигини таъкидлашди. Дуоларида шундай улуғ кунларга етиб келганидан яратганга шукурлар айтиб, юртбошимизга ўзларидан узоқ умр кўришликни тилаб қолишди.

Суҳбат давомида Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи М.Сатторов фуқароларни Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги билан табриклаб, ҳозирги кунда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш борасида олиб борилаётган ислоҳатлар, шу жумладан пенсионерларга яратилаётган қулайликлар ҳақида гапириб ўтди. Пенсия ҳамғармасининг ҳудудий бўлимларига бу фуқароларнинг ҳолидан доимий ҳабар олиб туриш, пенсия пулларини 1-навбатда фуқаронинг ортиқча оворагарчилигисиз тўлаб берилиши бўйича топшириқ берди.

100 ёшга тўлганлиги муносабабти билан қўшимча тўлов қўшилган август ойи пенсия пуллари ҳам  Халқ банки ходимлари томонидан тўлаб берилиши фуқароларнинг ҳурсандчилигига сабаб бўлди.

Бу каби тадбирларни фуқароларнинг бошқа қатламларини ҳам қамраган ҳолда амалга ошириш режалаштирилган.