Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


«Оила» марказларига «спарк» автомашиналари

×

 2018-09-05 11:37:22    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз мустақиллигининг йигирма етти йиллиги арафасида “Оила” марказлари шаҳар ва туман бўлинмалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга етарли шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида “Спарк” автомашаниларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Президентимизнинг жорий йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинган эди. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Республика “Оила” илмий-амалий маркази негизида ташкил этилди.

Ўтган давр мобайнида “Оила” марказлари томонидан вилоятимизда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажришларнинг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Соғлом оила қуриш, соғлом фарзандни дунёга келтириш, соғлом турмуш тарзини юритиш асосларини хотин-қизлар орасида манзилли тарғиб этиш мақсадида якка тартибда тушунтириш ишлари, очиқ мулоқот, сайёр қабул ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

– “Оила” маркази Қувасой шаҳар бўлинмаси шаҳар хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ўнлаб шундай тадбирларни ташкил этди, – дейди марказ раҳбари Мағфиратхон Ҳасанова. – Оилалар билан алоҳида суҳбатлар олиб бориляпти, сайёр қабуллар уюштирилмоқда ва тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида ўтган 7 ойда ажримлар сони 2017 йилга нисбатан 60 тага камайди, 8 ой давомида 97 та оила яраштирилди. Ҳатто суд қарори билан ажрим масаласи ҳал бўлган Абдураҳимовлар оиласи қайта никоҳдан ўтиш учун ариза топширишди. Хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчилик тенг ярмига камайди. Оила – муқаддас неъмат. Унинг тинчлиги, хотиржамлиги, иноқлигини тушунтириш, қадрига етиш, асраб-авайлашни сингдириш бизнинг энг муҳим вазифаларимиз қаторида турибди. Оммавий ахборот воситалари орқали ўқиб, эшитиб гувоҳи бўляпмиз – бугун оилаларда ота-ўғил, қайнона-келин, ака-ука, қуда-анда, дўст-биродарлар ўртасида кўплаб воқеа-ҳодисалар юз бермоқда. Ва инсон ақлини шоширадиган ишлар ҳам бўляптики, бундан ҳайратда қоляпмиз. Шундан хулоса қилиб, ҳар бир бола, ҳар бир оила билан ишлаш тизимини жадаллаштиряпмиз. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан бизнинг олдимизга қўйилган асосий вазифалар ҳам аслида шу.

Ҳақиқатан ҳам бугунги кунда оилавий тарбияда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш ва унинг оилада уйғунлашувини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шу боис ҳам янгидан ташкил этилган “Оила” марказлари олдида жуда масъулиятли ва долзарб масалалар кўндаланг турибди.

– Иш бошлаганимизга ҳали 3 ой вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамай юксак даражада ғамхўрликлар кўрсатилмоқда. Бу эътибор ва эъзоздан жуда қувондик, хурсанд бўлдик, – дейди “Оила” маркази Бешариқ туман бўлинмаси раҳбари Зиёдахон Махсумова. – Юртимизни, ундаги ҳар бир оиланинг ютуғу ташвишини, фаровон келажагини ўйлаб, бизга шароит ва имкониятлар яратиб бераётган Президентимизга миннатдорлик изҳор қиламан.

Тантанали маросимда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этди.

 

Шоҳидбек АСЛОНОВ.