Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 151 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Янги давлат хизматлари жорий этилди

×

 2018-09-05 12:19:56    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят  давлат хизматлари  агентлиги  бошқармаси  мажлислар залида  аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг  миллий тизимини янада такомиллаштиришга бағишланган  анжуман бўлиб ўтди.

 Таъкидланганидек, жорий йилнинг 7 ойи давомида давлат  хизматлари  марказларига  турли соҳалардан  189452 та мурожаатлар келиб тушган.   Ўтган давр мобайнида  917 та мурожаат рад этилганлиги  ва 629 тасини кўриб чиқиш муддатлари бузилганлиги аниқланган. 

 Ўзбекистон Республикаси  Президентининг “Аҳолига  давлат хизматлари кўрсатишнинг  миллий тизимини тубдан  ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармонига  асосан жорий йилнинг 1 сентябридан  қуйидаги давлат хизматлари кўрсатилади.  Адлия  органлари ва муассасасларидан чиқадиган  расмий ҳужжатларга  апостиль қўйиш, туғилганликни қайд этиш,  судланганлик,  жисмоний шахс-солиқ тўловчининг  солиқ ва бошқа қарзи йўқлиги (борлиги) ҳақида маълумот,  ФХДЁ  ва нотариат  органлари томонидан  архив ҳужжатларини ҳамда жисмоний шахсларга СТИР  бериш сингари хизматлар шулар жумласидандир. 

  Ҳудудлардаги давлат хизматлари марказлари орқали  ушбу  янги  хизмат турлари  қабул қилиниши бошланганидан сўнг ваколатли органлар томонидан  фуқаролардан тўғридан тўғри  ҳужжатлар қабул қилиниши  қатъиян ман этилади.  Бу тартиб бузилганида эса, ваколатли органлар  мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари  қўлланилади.

 Илмий-амалий анжуманда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Мутахассисларга керакли тушунча ва тавсиялар берилди.

  Баҳодир  ХОЛМАТОВ.