Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Учкўприк туманини ўрганиш натижалари бўйича йиғилиш ўтказилди

×

 2018-09-17 20:33:20    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлигида Республика ишчи гуруҳи томонидан 6-13 сентябрь кунлари Учкўприк туманида ижтимоий-маънавий вазият ва аҳолининг яшаш шароитларини ўрганиш натижалари бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев олиб борди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, ишчи гуруҳ раҳбари Умар Исмоилович Сафаев ўрганиш якунлари бўйича маъруза қилди.  Ишчи гуруҳ раҳбари ўз маърузасида тумандаги ўрганиш давомидаги аниқланган муаммоларга атрофлича тўхталиб ўтиб, мутасадди раҳбарлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни танқид остига олди. Хусусан, тумандаги 4 та сектор раҳбарларининг қониқарли фаолият олиб бормаётганлиги сабабли тумандаги 43 минг 337 та хонадонларда ҳамда 104 та ижтимоий объектлар бўйича қарийб 6 минг 400 дан ортиқ муаммолар аниқланганлигининг ўзи нақдар ачинарли ҳолат эканлиги таъкидланди. Шунингдек, тумандаги маҳалла раислари, профилактика инспекторлари ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорлик фаолияти қониқарли даражада йўлга қўйилмаганлиги сабабли ҳудудда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ёшлар ўртасидаги жиноятчилик, хотин-қизлар томонидан амалга оширилган жиноятчилик, ва бошқа турдаги айрим жиноят турлари, оилалар бузилиши каби салбий ҳолатлар бўйича рақамларда ўсиш кузатилганлиги танқид остига олиниб, муҳокамадан ўтказилди.

Йиғилиш якунида Учкўприк туманининг 4 та сектор раҳбарлари сўзга чиқиб, ушбу ўрганишлар ҳамда маърузадан тегишли хулосалар чиқарганликларини, келгусида ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришда янада масъулият билан ёндошишга, аҳоли муаммоларини ўз вақтида ҳал этиб, халқимизни рози қилишга астойдил ҳаракат қилишга  ваъда бердилар.

Шунингдек, барча мутасадди раҳбарларга аниқ кўрсатма ҳамда топшириқлар берилиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Республика ишчи гуруҳи жорий йил бошидан вилоятимизнинг Риштон, Қува, Ўзбекистон, Қўштепа, Ёзёвон, Бағдод, Бувайда туманлари ҳамда Қўқон шаҳарларида ҳудди шундай ўрганишлар ўтказилди. Ишчи гуруҳ томонидан шу кунларда Тошлоқ туманидаги ижтимоий-маънавий вазият ва аҳолининг яшаш шароитларини ўрганиш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.