Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ўқувчиларга вилоят ҳокими совғаси

×

 2018-09-20 12:05:09    90

PDF юклаш
Чоп этиш


Бағдод тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактаб парталарини янгилаш учун 1 миллиард 30 миллион сўмлик жиҳозлар вилоят ҳокими совғаси сифатида туҳфа этилди.

Бундай эътибор ва рағбат соҳа фидойиларини беҳад мамнун этиб, янги-янги эзгу ташаббусларни амалиётга жорий этишга ундайди.

Янги ўқув йили бағдодлик ўқувчилар учун бу каби кўплаб хушхабарларни тақдим этгани билан аҳамиятлидир. Инвестиция ва “Обод қишлоқ” дастурлари асосида тумандаги 600 нафардан зиёд ўқувчи билим оладиган 9-умумий ўрта таълим мактабида 1 миллиард 178 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада билим даргоҳининг ташқи кўриниши, синф хоналари, фаоллар зали, ошхона замонавий мезонлар бўйича янгиланди. Мактаб ҳовлисига асфальт ётқизилиб, ҳудуд тўлиқ ободонлаштирилди.

Бу йил 1-синфга қабул қилинган 60 нафар ўғил-қизларга таълим-тарбия беришни бошлаган Сайёра Розиқова, Одина Холиқова сингари бошланғич синф ўқитувчиларининг қувончи чексиз. Боиси устозлар дарс ва амалий машғулотларни мукаммал даражада олиб боришлари учун барча шароитлар муҳайё. Таълим муассасаси инглиз, немис тилларини ўқитишда ҳам жуда катта салоҳиятга эга бўлиб, бунинг самараси сифатида ўқувчилар ўз иқтидорларини бир неча тилларда намоён этиш имкониятига эга бўлишмоқда.

Ойжамол Ҳотамова истеъдодли рассом сифатида туман, вилоят миқёсидаги кўплаб танловларда фаол иштирок этиб келади. Айни пайтда мактабда ташкил этилган рассомчилик тўгарагида унинг муносиб издошлари тарбияланаётгани эътиборга сазовордир.

Бугунги кунда 750 нафар эртанги кун эгалари таҳсил олаётган 25-умумий ўрта таълим мактабида ҳаётга татбиқ этилган яна бир эзгу ташаббус таҳсинга лойиқ. Гап шундаки, “Ўзаро алмашлаб ўқиймиз” шиори остида мактабда кўчма кутубхона ташкил этилиб, қисқа вақт ичида ўқувчилар ўзаро алмаштириб ўқиётган бадиий адабиётлар 50 тадан 300 донага етди. Ҳозирча Саид Аҳмад, Ўткир Ҳошимов, Тоҳир Малик китоблари ҳамда Бобурнинг “Бобурнома” асари энг кўп ўқилган бадиий асарлар сифатида эътироф этилди. Сардорбек Абдухалилов, Ҳуснида Ўринбоевалар энг китобхон ўқувчилар сифатида тан олинди. Ўтган йили билимлар беллашувида инглиз тили фанидан туманда ғолиб бўлиб, вилоят босқичида қатнашган 9-синф ўқувчиси Гулмира Абдужалилова, энг кўп ўқувчилари олий таълим муассасасига кирган немис тили фани ўқитувчиси Лайло Неъматовага энг сара китоблар совға тариқасида топширилди.

Ота-оналар билан ўзаро маслаҳатлашиб, ҳар куни бир соатни “Китобхонлик соати” сифатида эълон қилдик,-дейди мактаб директори Соҳиба Бердалиева. – Бугунги кунда кўплаб ота-оналар ўзларининг севимли китобларига энг эзгу тилакларини ёзиб, кутубхонамизга олиб келишмоқда.

Таълим муассасасида ўқитувчи ҳамда ўқувчилар ўртасида инновацион ғоя ва технологиялар танлови ҳам эълон қилинган бўлиб, фаол иштирокчилар, ғолиблар ҳақида мактаб миқёсида нашр этиладиган “Иқтидор” газетасида кенг ёритиб борилади.

Бағдод тумани халқ таълими бўлими томонидан эса яқин истиқболда яна шу сингари кўплаб эзгу ташаббусларни рўёбга чиқариш режалаштирилмоқда.

 

 Ботир МАДИЁРОВ