Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 87 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Қилоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

 2018-09-20 16:56:28    68

PDF юклаш
Чоп этиш


2018 йилнинг январ-сентябрда ишлаб чиқарилган (кўрсатилган хизматлар) умумий ҳажми 3 577,0 млрд. сўмни ёки 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 100,5 фоизни, шу жумладан, ялпи деҳқончилик маҳсулотлари 2 464,5 млрд. сўмни  (98,5 фоиз), ялпи чорвачилик маҳсулотлари 1 056,5 млрд. сўмни (106,5 фоиз), қишлоқ хўжалигида кўрсатилган ҳизматлар ҳажми 44,6 млрд. сўмни (100,6 фоиз), балиқчилик хўжаликларида 6,7 млрд. сўмни (98,7 фоиз), овчилик хўжалигида  0,1 млрд. сўмни (125,0 фоиз), ўрмончилик хўжаликларида 4,6 млрд. сўмни (103,0 фоиз) ташкил қилди.

2018 йилнинг январ-сентябрда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги
маҳсулотлари (хизматлар)нинг ҳажми

Ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таркибий тузилишида енг юқори улуш деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига тўғри келади (умумий ҳажмга нисбатан 84,3 фоиз).

2018 йилнинг январ-сентябрда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг хўжалик тоифалари бўйича тақсимланиши

(фоиз ҳисобида)


Деҳқончилик.2018 йилнинг январ-сентябрда ишлаб чиқарилган деҳқончилик маҳсулотларининг ҳажми 2 464,5 млрд. сўмни ёки 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 98,5 фоизни ташкил қилди. Ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий хажмида деҳқончилик маҳсулотларининг улуши
70,0 фозни ташкил қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилда барча тоифадаги хўжаликлар 254 097 гектар майдонда деҳқончилик билан шуғулланиб, шундан жами дон 118 537 гектарни, шу жумладан бошоқли дон 113 695 гектарни, шундан буғдой 113 003 гектарни, маккажўхори дон учун 3 326 гектарни, шоли 600 гектарни, дуккакли дон екинлари 916 гектарни, техник екинлар жами 86 888 гектарни, шу жумладан ғўза майдони 85 890 гектар, мойли екинлар 468 гектар, картошка 10 366 гектарни, сабзавотлар жами 22 653 гектарни, полиз 2 322 гектарни, сабзавот екини уруғзорлари 47 гектарни, озуқа екинлари 13 331 гектарни, бундан ташқари мевалар ва резаворлар майдони 46 706 гектарни ҳамда токзорлар 6 448 гектарни ташкил етди.

Ҳосилни йиғиб олиш.  Барча тоифадаги хўжаликларда 2018 йилнинг 1 июл ҳолатига дон жами 396 866 тонна (79,5 фоиз), шу жумладан бошоқли дон 384 382 тонна (79,1 фоиз), шундан буғдой 383 052 тонна (78,9 фоиз), картошка 172 832 тонна (111,9 фоиз), сабзавот 395 630 тонна (104,0 фоиз), полиз 6 407 тонна (99,8 фоиз), мева 132 659 тонна (78,0 фоиз), узум 1 459 тонна (115,2 фоиз) етиштирилди.

2018 йилнинг январ-сентябрда хўжалик тоифалари бўйича
асосий турдаги деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш

2018 йилнинг январ-сентябрда ҳудудлар кесимида асосий
 турдаги деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш

Чорвачилик. Келгусида чорвачилик соҳасининг имкониятларини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг изчиллик билан амалга оширилиши ҳамда давлат томонидан кўрсатилаётган тизимли қўллаб-қувватлашлар натижасида қорамоллар бош сонининг ўсишига, ички истеъмол бозорларининг чорвачилик маҳсулотлари билан тўйинишига имкон яратди.

2018 йилнинг январ-сентябрда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1 056,5 млрд. сўмни ёки 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 106,5 фоизни (2017 йилнинг январ-сентябрда 105,7 фоизни) ташкил қилди. Ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий хажмида чорвачилик маҳсулотларининг улуши 30,0 фоизни ташкил етди.

2018 йилнинг 1 июл ҳолатига йирик шохли қорамоллар бош сони 997,1 минг бош (1,2 фоизга кам), шу жумладан сигирлар 353,1 минг бош (2,2 фоизга кам), қўй ва ечкилар 830,9 минг бош (0,4 фоизга кам), отлар 8 914 бошга (0,6 фоизга), паррандалар 6 488,4 минг бошга (13,3 фоизга) кўпайди.

2018 йил 1 июл ҳолатига хўжалик тоифалари бўйича
чорва моллари ва паррандалар


Умумий бош сонга нисбатан деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида йирик шохли қорамолларнинг улуши 93,9 фоизни, фермер хўжаликларида – 4,9 фоизни ташкил етди, сигирлар мос равишда – 94,9 ва 4,3 фоизни, қўйлар ва ечкилар – 94,6 ва 4,9 фоизни, отлар – 85,8 ва 12,6 фоизни, паррандалар – 65,2 ва 9,1 фоизни ташкил қилди.

2018 йил 1 июл холатига ҳудудлар кесимида
чорва моллари ва паррандалар

2018 йилнинг январ-сентябрда барча тоифадаги хўжаликларда тирик вазнда 75,9 минг тонна гўшт (2017 йилнинг январ-сентябрга нисбатан 5,7 фоизга кўп), 431,8 минг тонна сут (6,9 фоиз), 266,6 млн. дона тухум (10,7 фоиз), 863 тонна жун (4,7 фоиз)ишлаб чиқарилди.

Бундан ташқари пиллачиликни ривожлантириш, кластер усулига ўтиш сабабли ижобий ишлар амалга оширилиши натижасида вилоятда 1108 тонна миқдорида (2017 йилнинг шу даврига нисбатан 131,5 фоизни)  14,9 млрд. сўмлик пилла хом-ашёси етиштирилди.

2018 йилнинг январ-сентябрда ҳўжалик тоифалари бўйича
асосий турдаги чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш

2018 йилнинг январ-сентябрда ҳудудлар кесимида асосий турдаги
чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш