Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Демографик ҳолат ва ўртача иш ҳақи

 2018-12-18 15:04:42    129

PDF юклаш
Чоп этиш


Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг 1 октябрь ҳолатига вилоят доимий  аҳолисининг  сони  3 665,6  минг  кишини  ташкил  этиб,  йил  бошидан  45,4 минг кишига ёки 1,3 фоизга кўпайди. Шундан, 2 073,0 минг киши – шаҳар жойларида (жами аҳоли сонининг 56,6 фоизи) ва 1 592,6 минг киши – қишлоқ жойларида (43,4 фоизи) истиқомат қилади.

Фарғона вилояти ҳудудлари

бўйича доимий аҳоли сони тўғрисида маълумот

(2018 йилнинг 1 октябрь ҳолатига)

Январь–сентябрда вилоят бўйича аҳолининг табиий ҳаракати коэффициентлари

Туғилиш  даражаси.  2018  йилнинг  январь–сентбрида  туғилганлар   сони 58,7 минг кишини ташкил этди ва 2017 йилнинг шу даврига (55,8 минг киши) нисбатан 2,9 минг кишига кўпайди, шунга мос равишда  туғилиш  коэффициенти 21,5 промиллени ташкил қилди.

Туғилиш  даражасининг  камайиши  вилоятнинг  Сўх  туманида  20,1   дан   19,1 промилле, Тошлоқ туманида 23,2 дан 23,0 промиллега кузатилган. Қўқон шаҳрида 18,1 дан 19,8 промилле, Учкўприк туманида 22,3 дан 24,0 промиллега кўпайиш кузатилди.


Аҳолининг табиий ҳаракати коэффициенти

2018 йилнинг январь–сентябрь ҳолатига (1 000 аҳолига нисбатан, промилле)

Ўлим    даражаси.    2018    йилнинг    январь-сентябрида     ўлганлар     сони 12 143 кишини ташкил қилди ва 2017 йилнинг шу даврига (13039 киши) нисбатан 896 кишига камайди. Мос равишда ўлим коэффициенти 4,5 промиллени ташкил қилди (2017 йил январь-сентябрида 4,9 промилле).

Ўлганлар сонининг камайиши вилоятимизнинг ҳар бир шаҳар ва туманида юз берган бўлиб, энг кўп камайиш Фарғона шаҳрида 6,1 дан 5,5 промилле, Қўқон шаҳрида 5,8 дан 5,1 промилле, Данғара туманида 5,5 дан 4,9 промилле, Тошлоқ

туманида 4,9 дан 4,3 промиллега кузатилди.

Ўлганлар умумий сонининг 63,2 фоизи  қон  айланиш  тизими касалликларидан, 8,5 фоизи ўсма касалликларидан, 6,4 фоизи овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 6,2 фоизи бахтсиз ҳодиса, захарланиш ва шикастланиш касалликларидан, 3,9 фоизи нафас олиш органлари касалликларидан вафот этган.



Ўлганлар умумий сонининг таркибий тузилиши

(2018 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига, фоизда)

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь-сентябрида бир ёшга тўлмаган  334  та  болалар  ўлими  кузатилди.   Гўдаклар   ўлими   коэффициенти   5,9 промиллени ташкил қилди (2017 йилнинг январь-сентябрида 7,2 промилле).

Бир ёшгача ўлган болалар умумий сонининг 42,5 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 25,4 фоизи туғма аномалиялардан, 22,8 фоизи нафас олиш органлари касалликларидан, 3,6 фоизи инфекция ва паразит касалликларидан ва 3 фоизи бахтсиз ҳодиса, захарланиш ва шикастланиш оқибатида вафот этган.


Никоҳлар ва ажралишлар. 2018 йилнинг январь-сентябрида шаҳар, туман ҳокимликларининг ФҲДЁ бўлимларида 17 077 та никоҳлар ва 2 157 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 6,3 та никоҳ (2017 йилнинг тегишли даврида 7,4 та) ва 0,8 та ажралишлар (2017 йилнинг тегишли даврида – 1,0 ) тўғри келади.


Январь–сентябрда тузилган никоҳлар ва никоҳдан ажралишлар сони (бирликда)

Миграция.  Дастлабки  маълумотларга  кўра,   2018   йилнинг   январь-сентябрь ойларида вилоятга кўчиб келганлар сони 9 609 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 10 798 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 1 189 кишига (2017 йилнинг шу даврида – минус 1 704 киши) тенг бўлди. Энг катта минус қолдиқлар Марғилон шаҳри (минус 660), Фарғона тумани (минус 383) ва Қўқон шаҳрида (минус 362) кузатилди.


Январь–сентябрда аҳолининг миграция кўрсаткичлари

(киши)

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган  иш  ҳақи  1 368,7  минг  сўмни  ташкил  қилди  ва 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 17,7 фоизга ошди. Энг юқори ўсиш суръати Тошлоқ (34,2 фоиз), Ўзбекистон (27,9 фоиз) ва Бешариқ (24,6 фоиз) туманларига тўғри келди.

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори миқдори молия ва суғурта фаолиятига тўғри келиб, 2 484,8 минг сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич саноатда 1 912,3, ахборот ва алоқада 1 786,1 ва таълим соҳасида 1 170,2 минг сўмдан иборат бўлди.

 

Январь-сентябрь ойлари давомида ўртача номинал ҳисобланган иш ҳақи

(минг сўмда)