Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎзА: Ижтимоий ҳимоянинг амалдаги ифодаси

×

 2019-02-24 20:59:10    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятининг Қўқон ва Марғилон шаҳарларида 120 дан зиёд ногиронлиги бўлган шахс ҳамда эҳтиёжманд оилалар муқим турар жой билан таъминланди.

Қўқон шаҳрининг Мовароуннаҳр кўчасида жойлашган касб-ҳунар коллежининг собиқ ётоқхонаси капитал реконструкция қилиниб, 70 дан зиёд хонадон учун шинам уй-жойга айлантирилди. Замонавий хонадонлар ногиронлиги бор шахслар, оғир турмуш шароитига тушиб қолган хотин-қизлар, Меҳрибонлик уйи битирувчилари, бир сўз билан айтганда, аҳолининг ижтимоий заиф қатламига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бепул ажратиб берилди.

Янги хонадон калитини қўлига олган она-бола – Маҳбубахон ва Рустамжон Охуновлар учун бу унутилмас воқеа бўлди. Онаизор қизи ва ногирон ўғлини ёлғиз ўзи улғайтирди. Ҳаёт сўқмоқлари ўнқир-чўнқир экан, турмушга чиққан қизи ҳам икки фарзанди билан она уйига қайтиб келгач, улар бир хонали уйда сиқилиб қолишди. I гуруҳ ногирони Рустамжон Охуновга икки хонали шинам хонадон ажратилиши билан бу оила ҳаётида том маънода янги кун бошланди.

– Ўғлим Рустамжон 31 ёшда, ҳалигача уйлантиролмаётган эдим, – дейди ­Маҳбубахон Охунова. ­– Йиллар давомида эзиб келган ташвишим ариди. Болам ўз ватанига эга бўлганидан беҳад хурсандмиз. Президентимизга бир она сифатида чин дилдан раҳмат айтаман.

Қўқонлик 10 ёшли Беҳрўзбек Мунаввархон Юсупованинг қизидан ёлғиз ёдгор. Болакай кўриш қобилиятини қисман йўқотган. Боз устига, буви ва набира кўп йиллар ижарама-ижара сарсон юрган. ­Опанинг неча йиллик муаммосига Президент Халқ қабулхонасида ечим топилди. Энди Беҳрўзбек ва бувисига икки хонали замонавий хонадон ажратилди.

Қўқон шаҳридаги ушбу янги уй-жой ҳовлисида 20 та иш ўрнига эга тикув цехи ҳам ташкил этилди. Цехда шу уйда яшовчи меҳнатга лаёқати чекланган хотин-қизларга аввал тикувчилик сирлари ўргатилади, шу асосда улар доимий иш ва барқарор даромад манбаи билан таъминланади.

Марғилон шаҳар Қашқар маҳалласидаги замонавий уй ҳам илгари касб-ҳунар коллежининг эски ётоқхонаси эди. Бино капитал реконструкция қилингач, 50 дан зиёд имконияти чекланган, оғир ижтимоий аҳволдаги оилалар муқим бошпанага эга бўлди.

Ёдгор Мирзажонов дунёга келиб, она алласини эшитмади. Унинг исми ҳам аччиқ тақдиридан нишона. Бувиси Марямхон Мирзажонова уни оқ ювиб, оқ таради. Бугун Ёдгор 23 ёшни қарши олган бўлса, Марямхон момо 70 дан ошди. Бобосининг синглисига тегишли 1,5 сотихли ҳовлини эса Ёдгордан ташқари яна 4 та хўжалик – 15 жон бошпана тутган эди. Президентимиз асос солган халқ билан мулоқот тизими Ёдгорнинг кемтик кўнглига малҳам бўлди. Барча шарт-шароит муҳайё қилинган икки хонали хонадон энди унинг ўз уйи – ўлан тўшаги. Давлатимизнинг бундай юксак эътибори ва ғамхўрлиги нафақат унинг, балки қавму қариндошларининг кўнглига ҳам шодумонлик олиб кирди.

Марғилонлик 36 ёшли Гулнора Баннопова 4 ёшида бахтсиз ҳодиса боис бир оёғидан ажралган, протез билан ҳаракатланади. Бу аёл турмушга чиқиб ҳам рўшнолик кўрмади: 2 ўғил, бир қизи билан ижарама-ижара юришга мажбур бўлди.

– Икки хонали замонавий хонадоннинг калити бугун қўлимда, – дейди Гулнора Баннопова. ­– Ижарама-ижара сарсон бўлиш, тор ва зах хоналарда тиқилиб кун кечириш ортда қолгани учун шукроналар айтаман. Мен учун ҳаёт энди бошланди.

35 ёшли Муҳаббат Раҳмонова ҳам 8 ёшида тақдирнинг оғир синовига учраган – I гуруҳ ногирони. Уч сотихли ҳовлида 4 оила – жами 14 инсоннинг тиқилиб кун кўриши унинг юрагини икки карра эзарди. Президент эътибори бу қизнинг кўнглини ҳам тоғдек кўтарди. Марғилон шаҳридан замонавий уй-жой ажратилгач, унинг юз-кўзидаги тушкунлик кайфияти чекинди, қалбига ёруғлик инди, ҳаётига мазмун.

Бу борадаги эзгу саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда.

Тадбирларда Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев сўзга чиқди.