Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


«Дарё»: Фарғонада тожикистонлик ва қирғизистонлик ёшлар иштирокида халқаро фестиваль бошланди

×

 2019-03-11 12:05:55    88

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги тадбиркорлар марказида халқаро ёшлар фестивалининг очилиш маросими бошланди. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегарадош вилоятлари ёшлар ташкилотлари, миллий-маданий марказлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, диний соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, талаба ёшлари қатнашмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

11 март куни эрта тонгда Бешариқ туманидаги «Андархон» чегара постида Тожикистоннинг Сўғд вилояти делегацияси, Водил чегара постида Қирғизистоннинг Боткент вилояти делегацияси ҳамда Андижон вилоятининг «Дўстлик» чегара постида Ўш ва Жалолобод вилоятлари ёшлари тантанали кутиб олинди.

Икки кун давом этадиган мазкур халқаро фестивалда «Марказий Осиё минтақасида экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг долзарб масалалари» мавзусида ўқув-семинари ҳамда «Биз келажакни биргаликда бунёд этамиз!» шиори остида ёш олимларнинг инновацион ғоялари, тадбиркор ва ҳунарманд ёшлар кўргазмалари ташкил этилади. Фестиваль иштирокчиларидан иборат жамоалар ўртасида мини-футбол, волейбол, стол тенниси бўйича «Дўстлик» кубоги мусобақалари ўтказилади.

Бугун Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» стадионида фестиваль иштирокчилари ва 20 мингдан ортиқ ёшлар учун концерт дастури намойиш этилади.