Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Қўқон шаҳридаги сайёр қабулда 200 дан ортиқ китоб тарқатилди

×

 2019-04-25 06:53:04    57

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўқон шаҳрининг 3,5 минг нафар аҳолиси истиқомат қилиб келаётган “Зилол” маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) кўп йиллардан буён фуқароларга хизмат кўрсатишда бир қанча қийинчиликларга учраб келар, боиси, МФЙ идораси боғча ичида жойлашган, фуқароларнинг идорага кириб чиқиши учун ноқулайликлар туғдирар эди.

Вазиятни тўғри баҳолаган маҳалла фаоллари 27-мактаб ёнида қаровсиз ётган бинони МФЙ идорасига айлантиришга қарор қилдилар ҳамда 2018 йилнинг ноябр ойида ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларини бошладилар, лекин моддий имконият етарли эмаслиги боис савобли иш якунланмай қолганди.

Қўқон шаҳрида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари ўтказган сайёр қабулда юқорида масала “Зилол” МФЙда яшовчи Ботирова Зилола томонидан ўртага ташланди. Муаммо юзасидан масъулларнинг ахбороти эшитилди, вазият муҳокама этилди. Якунда эса Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан  “Зилол” МФЙ биноси қисқа фурсатда таъмирланиши келишиб олинди.

Эътиборлиси, Қўқон шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда маҳалий аҳоли муаммоларига ечим топиш билан биргаликда уларни китобхонликка кенг тарғиб қилиш мақсадида Ў.Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси”, А.Қодирийнинг “Ўтган кунлар”, Ойбекнинг “Навоий”, Ч.Айтматовнинг “Асрга татигулик кун” каби 200 дан ортиқ бадиий китоблар тадбирга ташриф буюрганларга тақдим этилди.

Данғара туманида ўтказилган сайёр қабулда ҳам аҳолини қийнаётган турли муаммолар эшитилди. Мурожаатлар орасида оғир касалларнинг даволаниши учун моддий ёрдам масаласи асосий ўринни эгаллади. Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчиларга ер ва кредит ажратиш, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам бериш, ногиронликка чиқиш масалалари, қўшимча томорқа ажратиш, арзонлаштирилган уй-жой билан таъминлаш, ичимлик суви билан таъминлаш, фуқаролик паспортини олишда амалий ёрдам кўрсатиш каби муаммолар бўйича мурожаатлар бўлди.

Данғаралик Ашрафжонова Мадина ҳам сайёр қабулда имтиёзли кредит олиш масаласида мурожаат қилди. Маълум бўлишича, тикувчилик фаолияти билан шуғулланадиган Мадина тикув дастгоҳларини олиб ўз уйида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи, шу боис,  имтиёзли кредит олиш масаласида қийналаётган экан. Мурожаат жойида ўрганиб чиқилди ҳамда фуқарога 15,6 миллион сўм миқдоридаги 8 фоизли имтиёзли кредит 3 йил муддатга бериладиган бўлди.

Қўқон шаҳри ва Данғара туманида ташкил этилган сайёр қабулларда аҳолидан 200 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлса, уларнинг аксариятида кўтарилган муаммолар ўз жойида ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиганлари мутасаддиларга бириктирилди.

 

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси