Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 230 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Сўх туманида катта тантана

×

 2019-08-28 18:34:50    98

PDF юклаш
Чоп этиш


Истиқлолимизнинг 28 йиллигини нишонлаш арафасида   Сўх туманида тантанали тадбирлар бӯлиб ӯтди. Вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация туманга ташриф буюриб, тумандаги ӯзгаришлар билан танишиб, аҳоли билан учрашиб, уларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишди. Делегация таркибида Тожикистон Республикасининг Ӯзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқжон Имомӣ,  Ӯзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазири ӯринбосари Илҳом Неъматов, Президент Давлат маслаҳатчиси Турсунхон Ҳайдарович Худойбергеновлар Сўхга ташриф буюришди. Ташриф давомида Чашма маҳалласидаги 11- сон УЎТ мактабидаги қӯшимча бино фойдаланишга топширилди. Чашма маҳалласида қуриб битказилган янги намунавий 20 дона уйлар ӯз эгаларини топди. Меҳмонлар Қалъа маҳалласидаги янги  қурилган 6-сонли МТМга ташриф буюришиб, боғча шароитлари билан яқиндан танишдилар. Туманда меҳмонлар иштирокида янги замонавий Давлат Хизматлари Маркази ҳам фойдаланишга топширилди. Туман маданият бӯлими мажлислар залида меҳмонлар шарафига "Ӯзбекистон - дӯстлик замини" мавзусида концерт дастури намойиш этилди. Ташриф давомида Сариканда МФЙда қуриб битказилган замонавий текстил фабрикаси ҳам ишга туширилди.

Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати