Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Тўйга тўёна АЁЛЛАР БАНДЛИГИ –МУҲИМ МАСАЛА

×

 2019-08-31 12:01:29    71

PDF юклаш
Чоп этиш



Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта эзгу ташаббус бўйича дастурлар ёшлар ва хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Бешинчи ташаббус дастур лойиҳасидан 2019-2020 йилларда ҳар бир туманда енгил конструкцияли тикув-трикотаж корхоналарини қуриш ва аёлларни банд этиш масалалари ўрин олган.
Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами арафасида бешинчи ташаббусга кўра Қўштепа тумани Қоражийда қишлоғида бунёд этилган “Қоражийда” тикув цехининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур тикув масканининг қисқа фурсатларда қурилиб, фойдаланишга топширилиши ҳудудларда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар лойиҳасининг тумандаги амалий ифодасидир.
Тикув цехининг очилиш маросими вилоят ҳокимлиги вакиллари, бошқарма ва ташкилотлар бошлиқлари, Қўштепа тумани мутасаддилари ва кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилди.
Маросимда сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилафруз Қосимова қўштепаликларни ушбу мўъжазгина янги корхонанинг очилиши билан самимий қутлади ва жамоанинг келгуси фаолиятига омад тилади.
– Қоражийда қишлоғимизда барпо этилган бу тикув-трикотаж цехимиз ишга туширилиши билан 350 та янги иш ўрни яратилди, 5 та қишлоқ  хотин-қизларининг бандлиги таъминланди, – дейди цех бошлиғи, тадбиркор Ёқутой Валиева. –  Бу ерга замонавий Япония ва Хитой технологиялари, энг сўнгги русумдаги тикув дастгоҳлари келтирилди. Бу эса албатта, сифатли, харидорбоп маҳсулотлар тайёрланишига замин яратади. Бир ой мобайнида эндигина чеварчиликни бошлаётган аёлларимизга бу ҳунар сирларини тўлиқ ўргатамиз. Келгусида тикувчилик корхонасини янада кенгайтириб, тикув-трикотаж маҳсулотларини янада кўпроқ ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз.
–    Тикиш ва бичиш курсларида ўқиб, чеварчиликни яхши ўрганиб олмоқчиман, – дейди йигирма ёшни қаршилаган Раънохон Абдурасулова.  – Тенгдошларим қатори ишли бўлганлигимдан, бешта ташаббус айнан ёшлар манфаатига хизмат қилаётганлигидан хурсандман. Бу тикув цехи қишлоғимиз аёллари учун истиқлол тўйига муносиб тўёна бўлди.
Тикув-трикотаж корхонасининг очилиши муносабати билан бир пиёла чой ташкил этилди. Куй-қўшиқлар авжига чиқиб, ишли бўлган аёлларни шодон даврага чорлади.
Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.