Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 126 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎҚОН УНИВЕРСИТЕТИ ҲАҚИДА ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР!

×

 2019-09-03 11:24:31    131

PDF юклаш
Чоп этиш



1️⃣ Университетга ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг иқтидорли ва ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида камида 10 нафар абитуриентлар грант асосида ўқишга қабул қилинади;

2️⃣ Барча бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг инглиз тили учун - миллий сертификат В2 ва C1 ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5 ва ундан юқори), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72 ва ундан юқори) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражаларига эга бўлган абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади;

3️⃣ Тест синовлари мажмуасига чет тили биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг инглиз тили учун - миллий сертификат B1 ёки International English Language Testing System (IELTS 4,5-5,0), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 42-71) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан кириш имтиҳонларисиз белгиланган максимал балл берилади;

4️⃣ Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ғолиблари тегишли таълим йўналишлари доирасида кириш имтиҳонларисиз грант асосида ўқишга қабул қилинади;

5️⃣ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб бораётган маҳаллий ёки хорижий ОТМларида таҳсил олаётган талабаларга Қўқон университетига ўқишларини кўчириб давом эттириш ёки ўқишдан четлатилган талабалар учун ўқишга қайта тиклаш имконияти берилади.

Тўлов-контракт миқдорлари:

➡️ Иқтисодиёт – 18.411.520 сўм
➡️ Менежмент – 18.411.520 сўм
➡️ Молия – 18.411.520 сўм
➡️ Тадбиркорлик – 18.411.520 сўм
➡️ Меҳмонхона ва туризимни бошқариш – 18.411.520 сўм

(Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан (634880 сўм) 29 баробари).

➡️ Мактабгача таълим – 17.141.760 сўм
➡️ Бошланғич таълим – 17.141.760 сўм
➡️ Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили – 17.141.760 сўм

(Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан (634880 сўм) 27 баробари.)

❗️Хорижий фуқаролар учун – 2500 АҚШ доллари.

Батафсил:
Call марказ: +998 73 545 55 55, +998 73 545 44 44
Телеграм канали: @kokanduni
Facebook: facebook.com/kokanduni
Инстаграм: instagram.com/kokanduni

Қўқон университетининг расмий телеграм каналига уланиш