Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 169 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Энди тезюрар поезд Олтиариқда ҳам тўхтаб ўтади

×

 2019-10-29 12:42:19    45

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муротованинг ташаббуси билан эндиликда Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли орқали қатновчи тезюрар поезд Олтиариқда ҳам 3 дақиқа тўхтаб ўтади.

Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли Фарғона водийси вилоятларига поездда юк ва йўловчи ташиш имконини беради. Мазкур йўналишдаги поезд Ангрен, Поп, Қўқон ва Марғилон шаҳарларидаги бекатларда тўхтаб ўтар эди. Эндиликда йўловчиларга яна бир қулайлик яратилмоқда. Яъни, Лолахон Муротова “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарувчисига мазкур поездни темир йўлнинг Олтиариқ бекатида ҳам тўхтаб ўтиши таклифини билдирди.

Таклиф “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди. 2019 йил 8 декабрдан бошлаб фойдаланиладиган қатновларнинг янги ҳаракат жадвалига асосан Олтиариқ темир йўл бекатида “Тошкент-Андижон” тезюрар йўловчи поезди, “Тошкент-Андижон”, “Андижон-Бухоро”, “Андижон-Хива”, “Андижон-Термиз” поездлари 3 дақиқадан тўхтаб ўтиши режалаштирилди.