Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 224 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Янги электр подстанцияси фойдаланишга топширилди

×

 2019-11-11 08:43:35    86

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ хўжалигининг бирор бир соҳасини, қўйингки, ҳаётимизни электр энергиясисиз тасаввур қилиб бўлмайдиМамлакат иқтисодиётининг ривожи, турмушимиз фаровонлиги ҳам электр энергияси билан бевосита боғлиқМаълумки, Президентимизнинг 2017 йил 7 августдагиЭркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳамда Вазирлар МаҳкамасинингУргут”, “Ғиждувон”, “ҚўқонваҲазараспэркин иқтисодий зоналарининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини жадал ривожлантиришга қаратилган қарорларига мувофиқ, “Қўқон эркин иқтисодий зонасифаолият кўрсатмоқда.

 

Қўқон эркин иқтисодий зонаси ўз ичига иккита, яъни “А” ва “В” зоналарини бирлаштирган 110/10 кВли “Қўқон ЭИЗ” подстанцияси ишга туширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Ш. М. Ғаниев, вилоят ташкилотларининг раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими Қўқон эркин иқтисодий зонасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларини ҳамда аҳолини узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар, бу борада жонбозлик ва фидойилик кўрсатган “Худудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “Фарғона худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ барча ишчи-ходим энергетикларига миннатдорчилик билдирди.

Электр подстанциясининг “А” зонасида электр таъминоти бўйича қуввати 630 кВА бўлган иккита трансформатор, 19 дона замонавий ячейка ва электр қурилмалари ўрнатилди. Тадбиркорларни узлуксиз ҳамда сифатли электр энергияси билан таъминлаш учун 2 занжирли 110 кВли узунлиги 1,1 км бўлган электр узатиш тармоқлари қурилди.



“В” зонада эса 110/10 кВли қуввати 25000 кВА бўлган иккита куч трансформаторидан иборат подстанция қурилиб, 4,2 км масофада 2 занжирли 110 кВли электр узатиш тармоқлари қурилиш-монтаж ишлари якунланди. 24 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, узунлиги 1,5 км. бўлган электр узатиш тармоқлари тортилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, электр подстанциясининг ишга туширилиши нафақат эркин иқтисодий зонадаги тадбиркорлар учун, балки атроф ҳудудда яшовчи аҳоли учун ҳам катта қулайлик яратди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати