Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 158 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланмоқда

 2019-12-07 13:38:51    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ва Ҳосил байрами катта шодиёна билан нишонланди. Унда тўкинлик ва фаровонлик ижодкорлари – бободеҳқонларнинг, бутун вилоят аҳлининг меҳнати яна бир бор улуғланди.

   Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожини янги босқичга кўтариш ва уни комплекс модернизация қилиш, соҳага инновацион технологиялар, замонавий илм-фан ютуқларини, кластер тизимини кенг жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар амалий самараларини бермоқда. Вилоят деҳқонлари ҳам баракали ҳосил етиштириш мақсадида йил бўйи самарали меҳнат қилди. Хусусан, вилоят меҳнаткашлари пахта ва ғалладан мўл ҳосил етиштирди. Жорий йилда 9 та туманда пахта етиштиришда кластер усули жорий этилиб, пахта топшириш режаси ортиғи билан бажарилди.

Фарғона шаҳридаги Театр –концерт саройида бўлиб ўтган тадбирда қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнати яна бир бор эътироф этилди.Бир гуруҳ фарғоналиклар «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидоийси» кўкрак нишони тантанали топширилди. Вилоят ҳокими Ш. Ғаниев барча қишлоқ хўжалиги ходимларини байрам билан қутлади.

*** *** ***

    Фарғона туманидаги “Отчопар” ўйингоҳида халқ сайли сифатида ташкил этилган ҳосил байрамида деҳқону фермерлар, чорвадору боғбонлар, қишлоқ хўжалиги корхоналари вакиллари, вилоят аҳолиси иштирок этди.

   Миллий халқ ўйинлари, фольклор жамоаларининг чиқиши, полвонлар беллашуви барчада катта таассурот қолдирди. Шаҳар ва туманлар ўртасида ош танлови, улоқ-кўпкари мусобақаси ташкил этилди. Санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури ҳосил байрами қатнашчиларига завқ-шавқ улашди.

                                      Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати