Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 136 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИДАН

×

 2019-12-12 18:05:24    63

PDF юклаш
Чоп этиш


 

“Ishonch” газетасининг 2019 йил 30 ноябрь №143-144 сонида “Кўз кўзга тушмайди деб ўйлашмоқда(ми)” сарлавҳали мақола эълон қилинган. Унда кўтарилган масала юзасидан шуларни маълум қиламиз.

         Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғида 1988 йилда “Ўзбекбирлашув” пайчилари маблағига ресторан биноси қурилган. Кейинчалик бу ташкилот тугатилгач бино Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятига беғараз фойдаланиш учун берилган. Орадан йиллар ўтсада жамият бинодан фойдаланмаган, бирор сўм инвестиция киритилмаган. Аксинча, бино кундан кун нураб борган. Ҳатто молхонага айлантирилган. (видео тасвирлар мавжуд). Бу Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятида  бинони тасарруф қилиш, таъмирлаш учун маблағ йўқлиги учун бўлса керак.  Мақолада айтилган  “2018 йилда 300 нафар, жорий йилда ҳам 300 нафар кўзи ожиз ногиронлар масканда мароқли дам олган”и ҳақиқатга мутлақо мос эмас. Бу рақамларни тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжат (руйхат,қайд китоби ва ҳ.к) йўқ.  Тошлоқ тумани маъмурий судининг 2019 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарорида ҳам бу ҳолат таъкидланган.    

      Иккинчидан, мақолада гўё маъмурий суд бинонинг мулкий тавсифини эътироф этганлиги таъкидланади. Ҳолбуки, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Фарғона вилоят бўлими раиси Б. Болтабоев маъмурий судга “вилоят ҳокимлигининг Идоралараро комиссиясига нисбатан унинг хулосаси асосида таъсирчан солиққа тортилиши” ни бекор қилиш юзасидан мурожаат қилган.Чунки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ №3928-сонли Қарори асосида тузилган “Объектлардан самарали фойдаланиш бўйича Идоралараро комиссияси” мажлисининг 2018 йил 17 декабрдаги 69-сонли баёнида Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятига нисбатан Қарорнинг 4-бандида белгиланган солиққа тортиш тартиби қўлланиши кўрсатилган. Унга кўра Фарғона тумани, Шоҳимардон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган бино-иншоотлари “фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдони” сифатида эътироф этилиб, мазкур мулкдорни  умумбелгиланган тартибдаги солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлашга белгиланган тартибга ўтказиш чораларини кўриш, қонунчиликка кўра солиқ тўловлари бўйича тақдим этилган имтиёз ва преференциялар амал қилишини  тўхтатиш, Қарорда кўрсатилган таъсир чораларини қўллаш ҳамда бу билан боғлиқ  ҳаракатларни амалга ошириш белгиланган.

      Орадан бир кун ўтгач, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Марказий Бошқаруви Раёсатининг 2018 йил 18 декабрдаги 108-сонли қарори билан “Шоҳимардон” дам олиш маскани жамиятнинг Фарғона вилоят бўлими балансига ўтказиб берилган. Лекин бу билан аҳвол мутлақо ўзгармаган.   Суд ўзининг 2019 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан “Идоралараро комиссия “Шоҳимардон” дам олиш маскани мавсумий объект эканига эътибор қаратмасдан унга нисбатан таъсирчан солиқ қўлланиши мумкин бўлган хулоса берган”деб топди ва “... аризачи Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Фарғона вилоят бўлимининг жавобгар Фарғона вилоят ҳокимлиги Идоралараро комиссиясига нисбатан “Мансабдор шахс ҳатти-ҳаракатлари юзасидан” шикоят аризаси қаноатлантирилсин” деган қарор қабул қилган. Бу ерда мулкий даҳлдорлик масаласи муҳокама қилинмаган, у ҳақда қарор чиқарилмаган.

       Фарғона туман ҳокимлигининг бинони дастлаб давлат заҳирасига қайтариб олиши ва сўнгра “Маънавият ва маърифат маркази” Фарғона вилоят бўлимига бериши юқорида қайд этилган Қарор асосида амалга оширилган.     

      Орадан ўтган қисқа вақт давомида юздан ортиқ қурувчи ва мутахассислар бинода қайта қуриш ва таъмирлаш ишларини бажармоқда. Яқин кунлар ичида шохимардонликлар учун бу ерда 300 ишчи ўринли тикув-трикотаж, гиламчилик корхонаси ва аёлларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш Маркази очилади. Бу эса ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш билан бирга ҳукуматнинг Шоҳимардонда туризмни ривожлантириш борасидаги амалий ҳаракатларига ҳам мосдир.

      Мухбир Жамшид Эргашев воқеликни жойига бериб ўрганмаган, иккинчи томондан важлар юзасидан муносабат сўрамаган, бинонинг қай аҳволга ташлаб қўйилганини аниқламаган, суднинг ҳал қилув қарори мазмун-моҳиятини тушуниб етмаган ва бир ёқлама ёндашувда ёзган мақоласи билан  оммани чалғитишга ҳаракат қилган.  

      Биз “Ishonch” мамлакат ОАВ ичида энг ўқимишли газета эканини ва Фарғона вилоятида унинг минглаб муштарийлари борлигини эътироф этган ҳолда ҳар қандай кўринишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигимизни билдирамиз.      

                                            Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати