Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАДБИРКОРЛАРГА ДОИМО КЎМАКДОШМИЗ

×

 2020-01-09 15:20:23    46

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар марказида вилоятда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ташаббускорлар билан амалий семинар бўлиб ўтди. Анжуманда вилоят ҳокимлиги, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари вакиллари, шаҳар ва туманларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар иштирок этди.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш борасидаги ишларга тўхталиб, тадбиркорлар учун шароитларни яратиб, доимо қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдириб ўтди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шароитлар яратилиши натижасида ўтган йилда вилоятда 7 мингдан ортиқ янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури доирасида 32 минг 572 та фуқароларга 574 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Шунингдек, чет эл банкларининг хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобидан 994 та лойиҳаларни молиялаштириш учун 80,1 миллион долларлик кредит маблағлари берилгани ҳам янги лойиҳаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Фаолият кўрсатмаётган тўрт мингга яқин юридик шахслар фаолиятини тиклашга эришилди. 3 минг 192 та тадбиркорлар билан бирма-бир суҳбатлар ўтказилиб, электр, газ, сув, ер ва бошқа масалалардаги муаммоларни ҳал этиш орқали фаолиятлари қайта тикланди. Жорий йилда ҳам бу борадаги ишлар тизимли давом этиб, тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга муҳим эътибор қаратиляпти.

Тадбиркорлар билан ташкил этилган амалий семинарда “Бизнесга марҳамат” ўқув курслари ва маҳорат дарслари ташкил этилди. Мамлакатимизда тадбиркорларга берилаётган имкониятлар, халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумотлар берилди. Хусусан, Жаҳон банкининг янги лойиҳаси вилоят тадбиркорларига жуда фойдали бўлиши таъкидланди.

Маълумот учун айтиш лозим, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси аграр соҳада иқтисодий тизимни янада чуқур ислоҳ қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш тизимини кенгайтириш, шунингдек, туризм ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, Наманган, шунингдек, Андижон ва Фарғона вилоятларида янги иш ўринларини яратишни мақсад қилган.

Мазкур лойиҳа, қишлоқ хўжалиги билан банд кичик ва ўрта бизнес вакилларига ҳамда тадбиркорларга 125 минг АҚШ долларигача бўлган узоқ муддатли имтиёзли кредит тақдим қилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жамлаш ва экспорт қилишни кўзда тутган лойиҳаларга 2 миллион АҚШ долларигача бўлган узоқ муддатли имтиёзли кредитлар берилиши режалаштирилган.

Шунингдек, анжуман доирасида вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишилди. Тадбиркорликни йўлга қўйиш истагидаги фуқаролар билан мулоқотлар ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

 

                       Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

М.Қодиров олган суратлар.