Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2020”: ЭРТАГА ФИНАЛ
2020-02-06 16:30:58 65
26 январь куни бошланган “Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020” мусобақаси ҳам ўзининг поёнига етиб бормоқда.Мазкур футбол байрамидан фарғоналик спорт ихлосмандлари бир олам завқ олишмоқда.
Бугун мусобақанинг ярим финал баҳслари ўтказилди. Айтиш жоизки, финал остонасига қадар кучли тайёргарликка эга бўлган жамоаларгина етиб келишди. Биринчи ярим финалда икки азалий рақиб – Фарғонанинг “Нефтчи” ва Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоалари майдонга тушишди. Маълумот ўринда шуни айтиш жоизки, ўзбек футболининг ватани сифатида эътироф этиладиган қўқонликлар мусобақанинг амалдаги ғолиби саналишади.“Нефтчи” жамоаси эса “Фарғона вилояти ҳокими кубоги”нинг кўп карра соҳиби сифатида тарихдан жой олган.
Бундан ташқари, “вилоят дербиси” номини олган ушбу қарама-қаршилик ҳар доим ҳар қандай мусобақада муросасиз тарзда ўтиб келган. Бугунги учрашув ҳам олдингиларидан асло қолишмади. Илк дақиқалардан жамоалар ҳужумкорликка эътибор қаратишди.
Ўйиндан рақибидан устунроқ келган “Нефтчи” жамоаси пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, финалга йўлланма олди.
Иккинчи финалчи номи эса “Истиқлол” – “Турон” баҳсида аниқланди. Ўз олдига жидий мақсадларни қўяётган Яйпаннинг “Турон” жамоаси ушбу мусобақада яхши таассурот қолдирмоқда.
“Истиқлол” жамоасининг қандай кучга эга эканлигини эса фарғоналик футбол ихлосмандлари яхши билишарди. Қувасойда ўтказилган иккинчи ярим финал баҳси ҳам шиддатли ва кескин курашлар остида ўтиб, “Турон” жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Шундай қилиб эртага бўлиб ўтадиган финал учрашувида “Нефтчи” ва “Турон” жамоалари бош соврин учун майдонга тушишади.
Эртанги учрашув Фарғона Давлат Университети стадионида бўлиб ўтади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube