Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА РАҲМАТ!

×

 2020-02-07 17:01:05    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳаётда кечиримли бўлиш, билиб-билмай қилинган хатога чин дилдан пушаймон бўлиш буларнинг барчаси инсоний фазилатга киради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 февраль куни “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни авф этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди.

Фармонга мувофиқ авф этилган шахсларнинг 41 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 3 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди. Авф этилганларнинг 2 нафари аёлларни ташкил этади. Улар орасида Фарғоналик 12 нафар юртдошларимиз ҳам бор.



Вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Хатамов бошчилигида мутасадди ташкилотлар вакиллари уларнинг хонадонларига ташриф буюришди.

1974 йилда туғилган Рустамжон Ҳасанов оилада 9 нафар фарзанднинг кенжаси. Рустамжонни оила-аъзолари, қўни-қўшни, қариндош-уруғлар хурсандчилик билан кутиб олишди.



- Дадам укамни умрининг охирги кунларигача интизорлик билан кутди. Президентимизга мингдан минг раҳмат айтамиз. Жигаримиз соғ-саломат бағримизга қайтди. Энди тўй қиламиз, уни уйлантириш ҳаракатига тушамиз, - дейди Рустамжоннинг опаси Мавлудахон опа Мирзаева.



Марғилон шаҳрининг Бобур номли маҳалласида истиқомат қилувчи Содиқжон Ваҳобов ҳам Президентимизнинг авф этиш тўғрисидаги Фармони сабаб бугун ўз оиласига қайтди.



- Уч нафар қизим, 1 нафар ўғлим бор. Кўриб кўзим қувоняпти. Фарзандларим ўзидан кўпайишган, невараларим бор. Ҳечдан кўра кеч, дейишадику. Қўлимда қандолатчилик ҳунарим бор. Ўғлим билан шу ҳунаримни янада ривожлантириб, оиламга, юртимга фойда келтириш ниятидаман, - дейди С.Ваҳобов.



Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳар, Олтиариқ,Ўзбекистон, Фарғона, Қува туманларидаги юртдошларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тўлиқ чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказиш ва бепул даволаниши, бандлигини таъминлаш ҳамда фуқаролик паспортларини расмийлаштириш, яшаш ҳудудларидаги фаол шахслардан мураббийлар бириктириш каби қатор масалалар ўз ўрнида ҳал этилди.



Шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан ҳар бир оилага моддий кўмак ҳам кўрсатилди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube