Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЕНАТОРЛАР ХАЛҚНИНГ ИЧИГА КИРИБ БОРМОҚДА

×

 2020-02-11 14:32:49    55

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ҳудудларда учрашувлар ва сайёр қабуллар ўтказишмоқда. Аҳоли билан ташкил этилаётган очиқ ва самимий мулоқотларда фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича кўриб чиқилмоқда.

Фарғона вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ш. Ғаниев, Сенатнинг фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Р. Маҳмудова, “Иброҳимжон гиламлари” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси И. Султоновларнинг Фарғона шаҳрида сайёр қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида фуқаролар асосан иш билан таъминлаш, кредит олиш, тиббиёт, кадастр ҳужжатларини олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишдаги тўсиқлар бўйича мурожаат қилишди.

“Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” тамойилини амалга ошириш, ҳудудларда долзарб муаммоларни ҳал этишда сенаторларнинг ҳам хизмати катта. Улар шаҳар ва туманларда, қишлоқларда аҳоли билан учрашиб, муаммоларини ўрганиб, кўплаб масалаларни ҳал этишга яқиндан кўмаклашмоқда. Мана бундай сайёр қабуллар ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этаётир.

–2012 йилда “Саҳоват” уйида штатлар қисқариб, ишсиз қолдим , – дейди Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Феруза Иминова. – Ҳозирга қадар ҳеч қаерда ишга жойлаша олмаяпман. Бугун бу борада амалий ёрдам сўраб сенаторларга мурожаат қилдим. Улар мурожаатимни ижобий ҳал қилиб, “Саҳоват” уйига ҳамширалик вазифасига ишга қабул қилиндим. Албатта, бунинг учун миннатдорлигимни билдираман.

Қабул чоғида сенаторлар томонидан ўттиздан зиёд мурожаат тингланиб, ижобий ҳал қилинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube