Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТАЯНЧ ПУНКТИ ИНСПЕКТОРЛАРИ ТАНЛОВ ҒОЛИБИ БЎЛДИЛАР
2020-02-21 20:44:11 109
Бугун ички ишлар идораларида, хусусан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хизматидаги ислоҳотлар натижасида профилактика инспектори билан халқ ўртасида ҳамкорликнинг ўзига хос тизими вужудга келди. У осойишталикни таъминлаш, жиноятнинг олдини олишда ижобий самара бермоқда. Мамлакат Президентининг ташаббуслари билан бошланган мазкур ислоҳотлар сабабли вилоятда 684 та ички ишлар таянч пунктлари фаолият кўрсатмоқда. 656 нафар профилактика инспекторлари хизмат хонадонлари ва имтиёзли кредит маблағлари асосида автомашиналар билан таъминландилар.
Таянч пунктларида профилактика инспекторлари билан бирга маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича бош мутахассислар, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси ва бошқа жамоат тузилмалари вакиллари кеча-кундуз ҳудудда ҳуқуқбузарлик ва жиноятнинг олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш борасида фаолият юритишмоқда.
Ҳар йили республикамизда «Намунали ички ишлар органлари таянч пункти» кўрик-танловининг ўтказилиши эса бу тизимдаги ишларни мустаҳкамлашда самара беряпти.
“Намунали ички ишлар органлари таянч пункти” кўрик-танловининг вилоят босқичи якунларига бағишланган тантанали анжуманда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, танлов ғолибларини муборакбод этди.
Шундан сўнг тақдирлаш маросими бошланди. Унда 1–ўринни қўлга киритган Марғилон шаҳар “Дўстлик” МФЙ таянч пункти профилактика инспектори, лейтенант Нодир Турғунов, 2-ўрин соҳиби Фарғона тумани “Водил”таянч пункти профилактика катта инспектори, капитан Нодир Холматов, 3-ўринга сазовор бўлган Тошлоқ тумани “Садда” МФЙ таянч пункти профилактика катта инспектори, капитан Маҳаммадзиё Мирзаевларга Фахрий Ёрлиқ ва компьютер жамламаси топширилди. Шунингдек, танлов шартларига кўра 10 та йўналиш бўйича номинация ғолиблари муносиб совғалар билан тақдирландилар.
3 босқичда ўтказилган танлов ғолиби энди республика босқичида иштирок этиб, вилоятимиз шаънини ҳимоя қилади.
Тадбир давомида вилоятнинг таниқли санъаткорлари иштирокида катта концерт дастури намойиш этилди.
Фарғона вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт,YouTube