Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БИЛДИРИШ

×

 2020-03-16 15:22:01    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати Фейсбук ижтимоий тармоқларида гўё Фарғона вилоятидаги олий ўқув юртларида ўқув машғулотлари давом эттирилаётганлиги ҳақидаги хабар юзасидан қуйидагиларни билдиради.

Мазкур ахборот ҳақиқатдан йироқдир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 15 мартдаги йиғилишида берилган топшириқлар ижроси бўйича вилоятдаги барча Олий ва ўрта махсус ўқув даргоҳлари, халқ таълими ва мактабгача таълим муассасалари тизимида 16 мартдан, яъни бугундан эътиборан барча машғулотлар бекор қилинган.   

        Фарғона вилоятидаги 10 та олий ўқув юртлари талабаларининг 16 фоизи ётоқхоналарда туради. Мазкур топшириқни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида доимий яшаш уй-жойларига кетган талабаларга маълумотни етказиш учун олий даргоҳлардаги деканлар, декан ўринбосарлари ва гурух сардорлари телефонлари, шунингдек олий ўқув юртлари сайтларида тегишли маълумотлар берилди.

          Вилоятдаги барча ётоқхоналарга масъуллар бириктирилиб, талабалар уйларига жўнатилди. Гуруҳ мураббийлари томонидан ижарада яшовчи талабаларга маълумот етказиш ва уйларига жўнатиш масалаларида ёрдам бериш ишлари амалга оширилмоқда. Бугундан кундузги таълим шаклида таҳсил оладиган талабалар, март ойида чақирилган сиртки таълим ва малака ошириш курслари тингловчилари учун машғулотлар  тўлиқ тўхтатилган.

        Талабаларга фанлар бўйича маълумотлар масофавий таълим элементларидан фойдаланган ҳолда электрон вариантларда юборилиши ва мустақил таълим шаклидан фойдаланиши бўйича ишлар ташкил этилмоқда.

Фарғона вилояти хокимлиги Ахборот хизмати. 

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube