Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭЪЛОН!

×

 2020-05-28 15:28:21    51

PDF юклаш
Чоп этиш


БЎШ ИШЧИ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ.

Олий маълумотли (иқтисодиёт, молия ёки бошқа ихтисослик бўйича камида магистр даражаси).

Мажбурий малака ва асосий кўникмалар

-    Самарали иқтисодий ривожланишнинг асосий йўналишларини тушуниш;

-    Бошқарув лавозимларида тажрибага эга бўлиш;

-    Фикрлаш ва суҳбатлашиш маданияти кўникмаларига эга бўлиш, умумий қонуниятларни билиш, иш натижаларини тўғри (мантиқий) тақдим этиш (ҳисобот тайёрлаш) тажрибасига эга бўлиш;

Керакли профессионал кўникмалар

-    Лойиҳаларни бошқариш тажрибасига эга бўлиш ва тамойилларини тушуниш (лойиҳа жамоалари доирасида);

-    Лойиҳа ишларини режалаштириш, ташкил этиш ва бошқариш кўникмаларига эга бўлиш;

-    Жамоа ичида иш жараёнини белгилаш (ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш, талаблар билан ишлаш).

 Олий маълумотли (молия, бухгалтерия ва бошқа ихтисослик бўйича камида бакалавр даражаси).

Мажбурий малака ва асосий кўникмалар

-    Молиявий таҳлил, компаниянинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш;

-    Молиявий оқимларни таҳлил қилиш, лойиҳанинг молиявий режасини ишлаб чиқиш ва оптималлаштириш;

-    Инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини таҳлил қилиш ва бизнес-режа, унга қўшимчалар тайёрлаш;

Керакли профессионал кўникмалар

-    Компаниянинг молиявий хатарларини бошқариш дастурларини ишлаб чиқиш, лойиҳанинг молиявий режасини шакллантириш;

-    Бозор таҳлили ва прогнози;

-    MS Office дастурий маҳсулотларини илғор фойдаланувчи сифатида билиш.

Олий маълумотли (математика, иқтисодиёт, режалаштириш, молия ёки бошқа ихтисослик бўйича камида бакалавр даражаси).

Мажбурий малака ва асосий кўникмалар

-    Ўсиш нуқталарини аниқлаган ҳолда иқтисодий ҳудудий таҳлил ўтказиш;

-    Ҳудудий ва республика миқёсидаги молиявий, савдо-иқтисодий алоқаларни таҳлил қилиш, ТИФни тушуниш;

-    Ахборот излаш, тўплаш, тизимлаштириш ва ундан фойдаланиш кўникмалари;

Керакли профессионал кўникмалар

-    Бизнесни режалаштириш асосларини билиш;

-    Бошқарув ҳисоби асосларини билиш;

-    MS Office дастурий маҳсулотларини илғор фойдаланувчи сифатида билиш.

Олий маълумотли (режалаштириш, молия ёки бошқа ихтисослик бўйича камида бакалавр даражаси).

Мажбурий малака ва асосий кўникмалар

-    Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида билимлардан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиш;

-    Халқаро савдо-иқтисодий муносабатларни тартибга солиш услубларини билиш;

-    Касбий фаолиятнинг аниқ маҳсулотларига экспорт имкониятлари ва импорт эҳтиёжлари масалаларини кўриб чиқиш тажрибаси;

Керакли профессионал кўникмалар

-    Бозор сегментацияси, мақсадли сегментларни танлаш ва маҳсулотни жойлаштириш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;

-    Нарх сиёсати ва товарларни тақсимлаш усуллари ҳақида тасаввурга эга бўлиш;

-      MS Office дастурий маҳсулотларини илғор фойдаланувчи сифатида билиш.

Мурожаат учун: Фарғона вилояти ҳокимлиги, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими

Тел: +998732440757

E-mail: info@ferghana.uz