Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 91 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ШУҲРАТ ҒАНИЕВНИНГ ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

×

 2020-06-09 15:17:22    93

PDF юклаш
Чоп этиш



Ҳурматли тадбиркорлар!

Дунёда инсоннинг руҳияти, онгу тафаккури, дунёқараши ва яшаш тарзига таъсир этадиган, юртга муносабати, ҳаётга қарашларини ўзгартириб юборадиган шундай янгиланишлар бўладики, бу жараёнга – тарихий воқеалар, буюк бунёдкорликлар, дея таъриф берилади.

Халқимизнинг улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик салоҳиятини яққол намоён этаётган бу каби эзгу ташаббуслар барчамизни муштарак мақсадлар йўлида ўзаро жипслаштираётгани, аҳил-иноқлик ва ҳамжиҳатликда янги кун – янги истиқболга пешвоз чиқишга рағбатлантираётгани нақадар қувонарлидир. Бундай янгиланиш ва ўзгаришларни кўриб, қалбимизда ғурур ва ифтихор туйғулари жўш уради. Шу боис ҳар биримиз бугунги ҳаётбахш ислоҳотлар жараёнида фаол ва фидойи бўлиб, тарихий бурилиш даврининг шунчаки кузатувчиси эмас, энг олдинги сафдаги иштирокчисига айланишимиз зарур.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида вилоятда амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳалар, янгидан ишга туширилган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиб, тадбиркорларимизнинг давлатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўрни ва роли тобора ортиб бораётганлигини алоҳида мамнуният билан таъкидлади. Фарғонадаги янгиланиш ва ўзгаришларга ҳамоҳанг равишда “Тадбиркор-бош ислоҳотчи” деган эзгу ташаббусни илгари сурдилар.

Давлатимиз раҳбарининг бу юксак эътирофлари ва ишончлари ҳар бир фарғоналик тадбиркор учун фахр ва ифтихор бахш этади, албатта.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида Фарғона вилоятида халқ фаровонлигининг муҳим мезони бўлган иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, фаол инвестициялар жалб этиш ва экспорт салоҳиятини ошириш, қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш сингари соҳаларда тадбиркорларимиз томонидан қувонарли натижаларга эришилмоқда.

Бу борада “Сайқал” ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Абдураҳмон Ниёзов, “Наримтекс” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси раҳбари Наргизахон Аминова, “Махсус пласт полимер” МЧЖ таъсисчиси Шавкатжон Йўлдошев, “Агромакс долина” хорижий корхонаси таъсисчиси Ҳокимназар Маматов, “Страус Фарм” қўшма корхонаси таъсисчиси Мамасобир Ҳожиаҳмедов, “Меҳригиё” МЧЖ раҳбари Хондамир Нуриддинов, “Олтин водий метал маҳсулотлари” МЧЖ раҳбари Эркин Юнусов, “Шаффоф омадли саноат” қўшма корхонаси раҳбари Улуғбек Тошматов, “Глобал текстил” МЧЖ раҳбари Музаффар Раззоқов, “Модерна керамик индастрис” қўшма корхонаси раҳбари Дилмурод Аҳмедов, “Экспо коллор принтекс” МЧЖ раҳбари Абдуқаҳҳор Жўрабоев, “Экокерама” МЧЖ таъсисчиси Салоҳиддин Юнусов,  “Уз-Сеганг” қўшма корхонаси таъсисчиси ва раҳбари Хуршид Норматов каби кўплаб фарғоналик тадбиркорлар эришаётган ютуқларни фахр билан айтиб ўтиш мумкин. Айни кунларда ушбу тадбиркорлар томонидан ҳаётга тадбиқ этилаётган истиқболли ва инновацион лойиҳалар, жаҳон андозалари даражасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар янги Ўзбекистон брендини дунёга танитмоқда.

Аммо ҳали жамиятимизда фаол тадбиркорлик маданиятини шакллантириш, вилоятимизнинг барча ҳудудларида юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, замонавий ва фаол тадбиркорлар сафини кенгайтиришимиз зарур.

Фарғона вилоятига ташрифи чоғида давлатимиз раҳбари бу борадаги устувор вазифаларни белгилаб берди. Ҳар бир ҳудуднинг ери, ресурслари, имкониятлари ўзига хос. Бугун Фарғонага келишимиздан мақсад – бу имкониятларни тўлиқ сафарбар қилиб, одамларга иш ўрни, даромад манбаи учун шароит яратиш, ҳар бир туман бўйича аниқ режа шакллантириш. Қандай меҳнат қилсак, шундай ҳаёт бўлади, дея таъкидлади Президентимиз.

Азиз фарғоналиклар!

Тадбиркорлик фаолиятини замонавий мезонлар асосида ривожлантиришда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилиши режалаштирилган “Тадбиркор-бош ислоҳотчи” ғояси барчамиз учун муҳим дастуриламалдир.

Айни жиҳатларни инобатга олиб, Президентимиз “Фарғонанинг тадбиркори - Фарғонанинг ислоҳотчиси” бўлади ва кейинчалик у бутун мамлакат миқёсида қўлланиб, “Фарғона тажрибаси” дея аталишини юксак ишонч билан эътироф этди.

Фарғоналик тадбиркорлар томонидан жорий йилнинг ўтган даврида вилоят иқтисодиётига 332,5 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилгани, бугунги кунда вилоятда 415 та хорижий инвестиция иштирокидаги қўшма корхоналар фаолият кўрсатаётгани ҳамда йил якунига қадар уларнинг сонини 600 тадан ошириш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани бу борадаги ишлар кўлами, имкониятларимиз нечоғли юқори эканлигидан далолат беради. Вилоятимизда яқин йилларгача ҳам асосан пахта хом ашёси экспорти устувор йўналиш бўлган бўлса, эндиликда уни чуқур қайта ишлаш йўлга қўйилмоқда. Бу эса тўқимачиликдан ташқари озиқ-овқат, саноат, қурилиш материаллари, фармацевтика тармоқлари сингари истиқболли соҳаларни жадал ривожлантириш имконини бермоқда.

Давлатимиз раҳбари вилоятимизга ташрифи чоғида тадбиркорларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш, уларга тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитлар ҳажмини ошириш бўйича бир қатор топшириқлар бердилар.

Хусусан:

- 2020 йилда пул тушуми кескин қисқарган корхоналарни айланма маблағ билан тўлдириш ва экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун 1 триллион сўм кредит ажратилади;

- Кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 21 фоиз атрофида бўлиши белгиланиб, яъни Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 5 фоизлик компенсация хизмати билан кредит фоизи 16 фоизга туширилади;

- Жаҳон банки иштирокида 2020 йил қишлоқ жойларда тадбиркорлик лойиҳалари учун 26 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилади;

- Тижорат банкларининг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 400 миллиард сўм кредит ажратилиши таъминланади.

Яратиладиган имкониятлар ва тадбиркорларимизнинг фаол ташаббускорлиги асосида келгуси икки йилда вилоятда 16,5 триллион сўмлик 1047 та истиқболли лойиҳалар амалга оширилиб, 41 мингта иш ўрни яратилади. Жорий йилнинг ўзида 7,1 триллион сўмлик 744 та лойиҳани ишга тушириш ва қарийб 21 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Миллий ҳунармандчилик соҳасида 123 миллиард сўмлик 2 минг 445 та лойиҳа амалга оширилиб, 9 минг 200 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилаётгани ҳам эътиборга сазовордир.

Муҳтарам тадбиркорлар!

Биз азалдан эл чорлаганда “Лаббай!” дея хизматда камарбаста бўладиган халқнинг фарзандларимиз. Бугун зиммамизга ана шундай машаққатли, шу билан бирга шарафли вазифа юкланаётгани айни ҳақиқатдир.

Коронавирус пандемияси даврида бир қарашда олдимизда ўтиш қийин бўлган мураккаб довонлар турган эди. Тарихнинг қадим сўқмоқларидан мардонавор ўтиб келаётган халқимиз бу довондан ҳам қатъий ишонч, аниқ ва пухта режа, юксак ақл-идрок, энг асосийси, аждодлардан мерос тадбиркорлик ва ишбилармонлик хислатлари туфайли ёруғ юз билан ўтмоқда. Бундан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди.

Бугунги тинч-осойишта, фаровон ҳаёт, нурли манзиллар сари дадил одимлаётган юрт – буларнинг барчаси учун бош омил бўлаётган энг улуғ, энг азиз неъмат тинчликдир. Шу маънода, янгиланаётган Фарғона тимсолида улуғворлик билан бирга гўзаллик, кўркамлик ва муҳташамлик мужассам. Бу борада масъулият ва дахлдорлик туйғуси билан яшаш, меҳнат қилиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш улкан бахт. Шунинг учун ҳам жонажон Фарғонамиз ҳар куни янги манзаралар ичра янгиланиб бормоқда.

Биз яшаб турган жаннатмакон диёрнинг файзи ва ободлиги ақлу заковат, тафаккур маҳсули бўлса, фарғоналикларнинг тадбиркорлиги, ҳамжиҳатлиги, ўзаро меҳр-оқибати юксак маънавиятимиз ҳосиласидир. Бу теран маънолар замирида улкан мақсадлар билан бирга эзгу хитоблар янграйди.

Янгиланаётган, янги Фарғонанинг эртанги кун истиқболи учун барчамиз фаол ва фидойи бўлиб, фарғоналиклар серқирра фазилатли, ўзига хос тадбиркорлик ҳислатларига эга эканлигини бутун дунёга намоён этайлик!


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube