Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МИЛЛИЙ МАДАНИЙ МАРКАЗЛАРИГА “ДАМАС” ВА 50 МИЛЛИОН СЎМ

×

 2020-08-19 19:50:16    278

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев  вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган миллий маданий марказларига хизмат кўрсатиш автомашиналари калитларини топширди ва ўз қарори билан уларнинг ҳар бирига 50 миллион сўмдан маблағ ажратди.

        Бағрикенглик, ҳамжиҳатлик халқимизга хос қадриятлардан. Айни кунда вилоятимизда юзга яқин миллат вакиллари аҳил-иноқликда яшаб, ҳар жабҳада меҳнат қилмоқда, яратилган имкониятлардан фойдаланмоқда.

    Миллий маданий марказлар турфа халқ ва элатларнинг урф-одат, қадриятларини бирлаштирувчи қутлуғ маскан. Бу ерда славян, корес, немис, татар, турк, яхудий, тожик, қирғиз сингари миллий маданий марказлари  миллий анъаналарни тарғиб қилиш, ривожлантириш билан боғлиқ ишларни олиб боряпти.


   -Фарғона вилоятида 5 минг нафардан ортиқ корес миллатига мансуб фуқаролар яшаб келмоқда,-дейди Корес миллий  маданий маркази раҳбари Виктор Лян. –Бугун вилоят ҳокими ташаббуси билан туҳфа қилинган янги автомашиналар тинчлик-тотувлик, дўстлик ришталарини боғлашда янги имкониятлар яратди. Ўзбекистон умумий уйимиз. Биз шу қутлуғ ватанда аҳил-иноқ, ўз урф-одат ва анъаналаримизга мувофиқ яшаб келяпмиз.

      Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев миллий маданий марказлар томонидан тинчлик-тотувлик,  халқлар дўстлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар балан яқиндан танишди. 



Ҳоким ташаббуси билан 8 та миллий маданий марказлариниг ҳар бирига фаолиятини ривожлантириш учун ажратилган маблағ ва автомшиналар кегусида вилоятда ўзаро бағркенгликда яшаш пойдеворини янада мустаҳкамлайди.



Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube