Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ-ХИТОЙ: ИЖТИМОИЙ ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРАМИЗ

×

 2020-09-04 16:50:50    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти иқтисодиётида элликка яқин мамлакат тадбиркорлари, фирма ва компаниялари сармояси иштирокидаги корхоналарнинг муносиб ўрни бор. Улар орасида Хитойнинг йирик инвесторлари етакчилик қилади. Масалан, 2019 йилда Фарғона вилояти ва Хитой ўртасида 409,8 миллион долларлик товар айланмасига эришилган. Ҳозирги кунда қиймати 442,3 миллион доллар бўлган 43 та лойиҳа амалга ошириляпти. ССЕСС компанияси уларнинг бири.

       Бугун вилоят ҳокимлигида ССЕСС раҳбарияти, ваколатли мутахассислари ва Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев раҳбарлигидаги вилоят ишчи гуруҳи ўртасида онлайн тарздаги видеоконференция бўлиб ўтди.

        Унда ҳар икки томон  бундан буён ижтимоий инфратузилма тармоқларини ривожлантириш, кенгайтириш, замонавий жиҳоз ва қурилмалар билан таъминлаш каби масалаларда ўзаро фикр алмашдилар. Шу нарса таъкидландики, агар томонлар келишув шартларини маъқулласалар ижтимоий хизмат кўрсатишнинг кенг йўналишлари бўлган кредитлаш ёки давлат шерикчилиги усулида хамкорликни йўлга қўядилар.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев хитойлик сармоядорларга юртимиздаги инвестцион муҳит, имтиёз ва қулайликлар, вилоятнинг иқтисодий қувватлари ҳақида маълумот берди.

ССЕСС Евроосиё департаменти директори Янг Ю Ян компанияга билдирилган ишонч ва ҳурмат учун миннатдорчилик, тез орада  ўзаро хамкорликнинг амалий босқичини  йўлга қўйишга умидворлик билдирди.

Видеоконференция чоғи томонлар аниқ  таклиф ва мулоҳазаларни ўрганиб, яқин кунларда бевосита лойиҳаларни тасдиқлаш масаласини кўриб чиқишларини билдирдилар.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube